ЖИГАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…
1. Жигар инсон организмидаги юракдан кейинги асосий аъзо ҳисобланади. Жигарнинг соф вазни 1, 5 килограммга тенг.
2. Жигар организмда 500 дан ортиқ вазифани бажаради. Шу жумладан, у одам тана ҳарорати меъёрда бўлишини назорат қилади.
3. Ҳомила 8-10 ҳафталик бўлганда, жигари вазни умумий тана вазнининг тенг ярмини ташкил этади.
4. Жигарда бир миллиондан ортиқ кимёвий реакциялар содир бўлади. Уни беҳудага фильтр, ёки «кимёвий завод» деб аташмайди. У одам организми, ҳаёти учун хавфли бўлган барча заҳарли моддаларни ичга ютади, шу йўл билан бизга соғлом турмуш тарзини белгилаб беради.
5. Агар жигаримиз бўлмаса, оддий сув, сутдан ҳам заҳарланиб, ўша заҳоти ўлиб кетардик.
6. Жигар биз учун муҳим бўлган А, D, В12 витаминларини заҳирада сақлайди.
7. Жигар билан боғлиқ 50 дан ортиқ хасталик бор. Бу хасталиклар нотўғри овқатланиш, спиртли ичимлик, асаб тизими издан чиқиши оқибатида юзага келади.
8. Ҳар йили дунёда 8000 минг беморнинг жигари трансплантация қилинади.
9. Жигар организмдаги моддалар алмашинуви, қон айланиш жараёнида фаол иштирок этади.
10. Жигарнинг 25 фоиз бутун қисми қолган бўлса ҳам, орадан маълум вақт ўтиб дастлабки ҳажмга қайта олади. Тиббиётда жигар ўзини ўзи қайта тиклай олувчи ягона аъзо ҳисобланади.
11. Африкада аёлларга номаълум сабабларга кўра жигар истеъмоли тақиқлаб қўйилган.
12. Кавказдаги лезгинлар жигар ва бургутни битта ном билан аташади. Улар қадимда оламдан ўтган одамнинг жигарини суғуриб олиб бургутга едиришган. Чунки одамнинг руҳи юракда эмас, жигарда, у ўлгач, руҳ қуш танасига ўтади деб ҳисоблашган.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади