ПОКИСТОНЛИК БОЛАКАЙ ЮЗ ҚИСМИДА МИЯ ЧУРРАСИ БИЛАН ТУҒИЛДИ… (Кўнгли бўшлар қарамасин)
Расмий маълумотларга кўра, Покистонда Дэим Мангрио исмли болакай энцефалоцеле — мия чурраси билан дунёга келган. Аслида у дунёга келганда, бурнининг тепа қисмида кичик шиш бор эди холос. Аммо вақт ўтгани сайин шиш катталашиб кетди. Бу хасталик тиббиётда мия чурраси деб аталиб, миядаги кўпчилик моддалар ўша чурранинг ичига ўтиб қоларкан.
— Болакай даволаниши керак, — деди невролог Раза Харун. — Ҳозир биз таҳлиллар ва МРТ натижаларини кутяпмиз. Ҳаммаси яхши чиқса, Дэим Мангрио муолажаларни бошлайди…
Дэимнинг ота-онаси Жайрам ва Лаксми қўлидаги бор маблағни дўхтирларга, муолажаларга сарфлаб бўлишибди. Ҳатто, шу боласи тузалиб кетиши учун тўнғич қизининг тўйига деб олиб қўйган пулларгача ишлатиб юборишибди.
— Бу чурра боламнинг кўришига жиддий халал беряпти, — дейди Дэимнинг отаси 38 ёшли Жайрам. — Жони оғрийди. Овқатланишда ҳам қийналади.
Астағфирилло!!!