Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Май
2019

МУҲАББАТ ВА НАФРАТ… (38-қисм. Иккинчи китоб)

0

 

 

* * *

 

— Бу ёққа юр, — деди бунинг ўрнига.

Паризод «Ҳозир мени урса, сўкса керак» деб ўйлаган эди. Ҳайрон бўлганча Ўктамга эргашди ва бутунлай бошқа бир одамни кўрди. У боягина Етим тоғ ёнига келган, рухсатсиз эшикни очган ва шу баҳонада Паризодни тарсакидан сақлаб қолган кимса эди. Бўйи икки метрча келадиган, бесўнақай гавдали, боши хумдай, кўзининг тагигача жун босган, бароқ қошли Мудар исмли бу одам қизни кўриши билан ўқрайди.

— Чўпон, инингда шундай соҳибжамол борлигини билдирмабсан-а? — деди у дағал овозда.

Ўктамнинг юзи бирдан қаҳрли тус олди:

— Ўзимники, бошқа гапирма! — деди.

— Ўзингникига бу ерда бало борми? Уйда ўтқазиб қўймайсанми? — дея кесатган бўлди Мудар.

— Ишинг бўлмасин. Гап бошқа ёққа бурилиб кетди. Молнинг қолган қисми тўғрисида гаплашаётгандик, — деб Ўктам ҳовузча бўйидаги кўрпачага ўтирди.

— Эртага келади, дедим-ку, — дея бурнини тортиб қўйди Мудар ва Паризодга тикилиб тураверди.

— Ҳўкиз, ҳозир кўзингни ўйиб оламан! Сенга бу қиз меники, дедим-ку! — деди Ўктам бақириб.

— Қараган билан бир жойи камайиб қоладими? Бўпти, майли, жа номард эмасман. Лекин шунингни шу ерга опкеб чатоқ қипсан. Аёл бор жойда ишкал бўлади. Қаердан топдинг буни?

— Сенга ҳисоб бермайман. Кимни қаерга оборишниям ўзим ҳал қиламан. Молингнинг ярми масаласига келсак, қолганиниям опкеласан, ундан кейин пулни бераман.

— Ни-ма?! — бақириб юборди Мудар. — Эсинг жойидами?!

— Одатимга хиёнат қилмайман. У ёғи сени ўлдириб ташлаганларидаям бир туким ўзгармайди. Биламан, молнинг ҳаммаси қўлингда. Фақат бу ерга ярмини опкелгансан. Одатинг бўйича. Эсингдами, бурноғи йили товарни нақ уч ой бермай юргансан. Ўшанда ўзим сени қутқариб қолганман. Бўлмаса, нақ терингни шилиб олишарди. Бир-икки йил одам бўп қолувдинг, энди яна ўйинингни бошлаяпсан, — деди Ўктам.

Сўнг Паризодга юзланди:

— Сен нимага қаққайиб турибсан?

Паризод қошини чимирди:

— Ўзингиз шу ерга тикка қип қўйдингиз-ку. На «Ўтир», дейсиз, на «Чиқиб кет», дейсиз. Бир қарорингиз йўқ.

— Воҳ! Чўпон, қўлида чирпирак қилиб айлантирадиганлар хилиданми, дейман! — дея иржайди Мудар.

— Шерники шер бўлади. Ҳўкизники — сигир, тушундингми? — деди Ўктам ва бурнини тортиб қўйди.

Мудар гезарди ва ортиқ Паризодга қарай олмай, Ўктамга юзланди. Бир сўккиси, бир хуморидан чиққиси келди, лекин сўколмади. Тилини тишлади, чунки унга иши тушиб турибди. Агар бу хумпарнинг яна озгина асабига ўйнаса борми, нақ балога қолади.

— Бўпти, қарасам, ойимчангнинг олдида мени ерга тиқадиган шаштинг бор. Ундан кўра, айтганингдай, ишдан гаплашайлик. Менга опкелганимча бер, қолганини кейин берасан, — деди Мудар.

— Ана энди ўзингга келдинг, — деб Ўктам қайрилиб Паризодга қаради-да: — Хонбибига айт, майда-чуйдаларни опчиқсин. Биз манави ярамас билан бир отамлашамиз… — дея қўли билан Мударни кўрсатди.

Паризод ҳужрага кирди. Қараса, Хонбиби ҳалигача чўзилиб ётибди. Ора-чора хириллаб қўяди. Паризод қанчалик жирканмасин, уни туртишга мажбур бўлди.

— Тур ўрнингдан, бўл тез! Хожангга майда-чуйдасини обориб бер! — деди.

Хонбиби, ҳақиқатан ҳам, ўрнидан турадиган аҳволда эмасди. Боя Паризод бўғаётганида бўйнини ёмон қайириб юборганди. Сал қолса, бўйни синиб, ўлиб қолаёзди. Энди у бўйин оғриғига амаллаб чидаб ётарди. Гарчи кайфи тарақ бўлсаям. Ахир у наша чекди-ку, ўпкасини тўлдириб-тўлдириб тутун ютди. Сархуш бўлади-да. Тўғри, қониқиш даражасида чекмаганди. Ўйловдики, Паризод ҳам тортиб-тортиб, муштукни қайтариб беради, деб. Бироқ қизи тушмагур муштукни отиб юборди. Бунисиям етмагандай, бўғди. Энди, мана, у кайфнинг минг биринчисини ололмай, бўйни оғриб ётибди.

— Эшитмадингми, мурда?! — овозини баландлатди Паризод.

— Бурчакдаги гиламчани кўтарсанг, остида кичкинагина ўрача бор. Ҳамма нарса шу ерда, обориб бер, — деди қимирлашга-да мадори йўқ Хонбиби.

— Мен обориб бераманми? Бошқа яна нимани тусайди кўнглинг? Тур ўрнингдан! Агар турмасанг, бўғиб ўлдираман!

Бир марта нафаси қайтиб, ўлишига сал қолган Хонбиби қайта шу ҳол такрорланишини истамай, инқиллаб-синқиллаб ўрнидан тура бошлади. Шу пайт эшик ортидан Ўктамнинг бақиргани эшитилди:

— Ўлиб қолдингларми, маразлар?!

Паризод чўчиб тушди. Хонбиби тезлашди, лекин қаддини, барибир, ростлаёлмади. Икки букилган кўйи девор ёнига борди. Гиламчани кўтарди. Чўк тушиб, ўрачадан сирли қизил тоғорани олиб, амаллаб турди-да, букчайиб қолган кампирдай юриб, ҳужрадан чиқиб кетди.

Паризод ҳужрадан ташқарида бемалол эшитилиб турган гап-сўзларга, қаҳ-қаҳларга мутлақо эътибор бермай, орқасини деворга тираб ўтирди-да, оёғини букиб, тиззасига иягини қўйганча қўллари билан оёғини қучиб, кўзини юмди. «Бундан бу ёғига тақдирим нима бўлади? Мен ҳам аста-секин манавиларга ўхшаб қоламанми? Қўпол, бефаросат, маишатбоз… Эй, Худо, қанчадан-қанча яхши режаларим бориди, биронтасиям қолмади-я? Нима қилай, дардимни кимга айтай? Эй-й, шошма, боя егуликларни ўзим оборсам бўларкан, озгина наша қўшардим. Ароқ билан наша аралашганидан кейин уларнинг кайфи баттар ошарди. Думалаб қолишарди. Кейин бемалол қочиб кетардим. Тўғри-да, бу ерда анави итнинг қўлида номусимдан айрилиб, абгор бўлгандан кўра, чўлдаги бўриларга ем бўлганим минг марта афзал эмасми?..»

У ўйини охирлатмай туриб, яна Ўктамнинг овози эшитилди:

— Ҳув, ойимтилла, бу ёққа кел! — бақирди у.

Паризод бошини кўтарди, лекин ўрнидан турмади — қулоғини динг қилди.

— Сенга айтяпман!

— Қулоқсизга ўхшайди, бир нима қилмасангиз, бўлмайди.

Паризод Хонбибининг гапидан кейин тишини тишига босди. Жаҳл билан ўрнидан турди. Бориб ҳужра эшигини очиб:

— Мени чақиряпсизми? — деди.

— Манави гўрнинг ёнига келиб қолган кампир ойимтиллага ўхшайдими? — деб Ўктам аввал Хонбибини кўрсатди, сўнг Мударга юзланди: — Ўки буниси?

Паризод миқ этмади. Унга тикилганча тураверди.

— Сенинг ўрнингда бўлганимда, мен ҳам шундай қилардим. Ёшлигимда шунақа эдим. Кимки хафа қилса, еб қўйгудек тикилиб тураверардим. Лекин менга сенинг бу қилиғинг ўтмайди. Ўтир менинг ёнимга, элликта ичасан.

— Ичмайман! — деди Паризод.

— Юз!

— Йўқ!

— Бир бутилка!

— Бекор айтибсиз!

— Иккита!

— Топинг!

Ўктам бирдан Хонбибига юзланди. У қизариб кетган, кўзи олайган, қўллари мушт бўлганди. Унинг важоҳатидан қўрқиб кетган Хонбиби гавдасини сал орқага тортди.

— Опкел! — бақирди Ўктам.

— Хўжайин, ҳалиги… Тугаганди. Фақат дастурхондаги ярим шиша қолган… — деди Хонбиби титраб-қақшаб.

— Вой, итдан тарқаган! Шуни нега олдинроқ айтмадинг?!

У ўтирган жойида пиёлани Хонбибига улоқтирди. Мастлиги панд берди — мўлжалдан адашди. Пиёла Хонбибининг елкаси оша учиб, тошга тегиб, чил-чил синди.

— Ҳов! — деди ўрнидан туриб кетган Ўктам Паризодга ўдағайлаб. — Ярим бутилканинг бир кўтаришда ҳаммасини ичасан!

— Икки бутилкага келишганмиз! — жавоб берди унга Паризод.

— Вой, энангни эмгур! — деб Ўктам Паризоднинг қўлидан ушлаб, ўзига шунақанги қаттиқ тортдики, қиз шўрлик тўғри бориб унинг қучоғига кирди.

 

* * *

 

Шоқоллар аста-секин айланани қисқартира бошлашди. Маъруфнинг бутун танасини қўрқув эгаллаб олган, ҳамла аввал қайси томондан бўлишини билмай, ён-атрофига, орқа томонга тинимсиз қараб олаверарди. Охири у чидаёлмади. Ўзи биринчи ҳужумга ўтди. Чўпон таёғини ҳавода ўйнатиб:

— Ҳаммангни мажақлаб ташлайман! Ўлгинг келса, бу ёққа кел! Сичқончалар! — дея бақирганча югурди.

Худди шу маҳал ортидан яқинлашаётган шоқоллар ҳам чопишган эди. Улар Маъруф ҳали олдидаги шоқолларнинг бирортасини ҳам уролмай туриб (шоқоллар икки ёнга ёйилганча чекинган эди) етиб олишди. Бирйўла иккитаси унинг оёқларига ёпишди. Маъруф бирдан югуришдан тўхтади, ҳар иккала шоқолни ҳам тепиб ташлади. Кейин навбатдагиларини чўпон таёғи билан ура кетди. «Ҳозир беш-олтитасининг бошини мажақласам, қолганлари қўрқиб, қочиб кетади» деб ўйлаганди у. Бироқ бундай бўлиб чиқмади. Худди ер ёрилган-у, шоқоллар кўкариб чиқаётгандай эди. Маъруф бир жойда сира тўхтаб турмас, гоҳ у томонига, гоҳ бу томонига югуриб, тўрт-бешталаб ташланаётган шоқолларни уриб-учириб юбораётганди. Аста-секин у ҳолдан тоя бошлади.

— Йўқол! — бақирди йигит. — Барибир, ҳаммангни пачақлаб ташлайман-а-а-н!

Шундан кейин яна у тўртта шоқолни ер тишлатди. Бироқ бешинчисини уришга улгурмади. У ортидан келиб сакраганча елкасига чиқиб олган ва тишини йигитнинг танасига ботирган эди. Маъруфнинг қўлидан чўпон таёқ тушиб кетди. У жон алфозда елкасидаги шоқолни бошидан ушлаб тортиб олди-да, орқасига улоқтирди. Шу пайт нимадир гумбурлаб кетди. Шоқоллар бирдан олди-орқаларига қарамай, қочиб қолишди. Тинка-мадори қуриган, роса терга ботган Маъруф елкасини ушлаганча секин ерга ўтирди. Яна милтиқ гумбурлади. Ўқ, афтидан, қайсидир шоқолга теккан, шекилли, чийиллаб қолди.

— Сал қолди! Худога шукур! — деди Маъруф ва кўйлагининг тугмасини ечиб, оғриётган жойига қўлини босди.

— Тирикмисан?! У-у! — бақирди милтиқ отган одам.

Овоз эгасини Маъруф дарров таниди — Абдусаттор. Йиғлагиси келиб кетди ва алам билан лабини тишлади.

— Тирикман! Келмаганингда ўлардим! — жавоб берди у алам билан.

Абдусаттор унинг ёнигача от чоптириб келди ва бир сакраб отдан тушди-да:

— Ҳеч қаерингга ҳеч нима қимадими?! — дея сўради ҳовлиқиб.

— Елкам… Биттаси, тишлади… Ёмон тишлади ит эмган!

— Хайрият, овозингни эшитиб қолдим! Бўлмаса, ўтиб кетарканман! — деб Абдусаттор энгашди-да, унинг елкасига қўлини қўйди.

— Имм! Қўй-қўй, тегинма! Ўзи зўрға чидаб турибман! — деди оғриқ зўридан кўзини чирт юмиб олган Маъруф.

— Ҳозир, ҳозир тўғрилаб ташлаймиз, — деб Абдусаттор чўпон эгардаги хуржунни пастга туширди-да, унинг кўзини ковлаштира бошлади.

— Қаердан келиб қолдинг? — сўради ундан Маъруф.

— Омадинг бор экан. Кечга томон чўпонлардан биттаси охирги пайтларда шоқоллар кўпайиб кетганини айтиб қолди. Бирдан хаёлимга сен келдинг. Отга миндим-у, қамчи босдим.

— Раҳмат сенга! Ҳақиқатан ҳам, келмаганингда ғажиб ташлашарди. Ярамаслар, жуда ёмон экан! Лекин бирор ўнтасини ўлдириб ташладим.

Абдусаттор Маъруфнинг кўйлагини ечди. Муздай эпкин йигитнинг терлаган кўксига урилиб, этини жунжиктириб юборди.

— Ҳамма ёғинг қон бўп кетибди. Тиши яхшигина ботганга ўхшайди, — деди Абдусаттор кўйлак билан Маъруфнинг баданини артаркан.

— Биттасини сезмай қопман. Орқамдан келиб ташланди-да. Нима сурдинг? Уҳ, ёмон ачитиб юборди!

— Ароқ. Тишнинг заҳрини олади. Падарингга лаънатиларда ҳар хил касаллик бўлиши мумкин! Қонингга ўтмай туриб, куйдиради-да ароқ.

Абдусаттор ярани яхшилаб ювгач, хуржундан латта олиб, унинг устидан маҳкам боғлаб қўйди. Бунгача Маъруф унинг ароғини олиб, шишани оғзидан қулқуллатиб анчагина ичганди. Шу боис дарров боши айланди.

— Энди озроқ дамингни ол, кейин қайтиб кетамиз, — деди ишини битирган Абдусаттор чўнтагидан носқовоғини олиб, унинг ёнига ўтираркан.

— Ейишга бирон ниманг борми? — сўради ундан Маъруф.

— Яхна гўшт бор. Ҳозир опкеламан.

Маъруфнинг қорни роса очқаб кетганди. У Абдусаттор чўпоннинг гапларига эътибор ҳам бермай, худди тезроқ емаса, озиғини биров тортиб оладигандай, яхна гўштдан катта тишлаб, оғзини тўлдириб, шошилиб чайнар, ора-сирада чўпонга қараб қўярди. Айни чоғда кайфи ошиб борарди. Бирор ўн беш дақиқалардан кейин унинг қорни тўйди.

— Тўғрисини айтсам, — деди у лаб-лунжини артиб, — сенинг олдингда бир умрга қарздорман. Лекин ҳозир айтганингни қилолмайман. Нима бўлсаям, Паризодни топишим керак.

— Ўжарлик қилма. Яхшики, шоқолларга дуч келибсан, бўрилар бўлганида борми, сени қутқаришга улгурмасдим. Битта қизни деб, ўлиб кетардинг! — деди Маъруфнинг қайсарлигидан аччиқланган Абдусаттор.

— У ўлишга арзийдиган қиз.

— Ўлганингдан кейин у ёғининг кимга нима қизиғи бор? Шу қизинг сенинг излаб бу ёққа келиб, бўриларга ем бўлганингни билмай ҳам қолади.

— Бўриларга дуч келмадим-ку.

— Яранг газак олиши мумкин. Ана ундан кейин кўрасан азобни.

— Сенга раҳмат, Абдусаттор. Лекин, жўра, мен, барибир, қайтолмайман.

— Бўпти, унда бирга борамиз. Қизингни топишингни ўша Етим тоғдан кўргим келяпти.

— Қўйларинг-чи?

— Бошқа чўпонлар боқишади. Бир кунга ўлиб қолишмайди.

Маъруф секин пешонасини силади. Абдусатторга нисбатан меҳри икки ҳисса ошди. У секин чўпоннинг елкасига қўлини қўйиб:

— Раҳмат… — деди.

Улар тонг юлдузи пайдо бўлганидан кейин йўлга тушишди. Унгача хуржунга бошларини қўйиб ухлашди. Ҳамма ёқ ёришиб, қуёш аста-секин кўтарила бошлаганда, узоқда Етим тоғ кўринди.

(давоми бор)

Нуриддин ИСМОИЛОВ

 

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Мэр Москвы расширил финансовую поддержку бизнес-ангелов


Спорт в России и мире
Москва

Эксперт оценила развитие района Филевский парк


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Ролан Гаррос

Фалей уступила в квалификации открытого чемпионата Франции по теннису


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Жителям Подмосковья ограничили посещение лесов на большей части региона





Путин в России и мире
Москва

Путин раскрыл общую задачу РФ и Белоруссии


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Посол Белоруссии: Лукашенко и Путин обсудят учения с тактическим ядерным оружием




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Политолог Бортник: Киев ждёт общий провал, если ВСУ останется без успехов до осени


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Денис Мацуев

В Нижегородской филармонии впервые проходит Международный музыкальный фестиваль «Денис Мацуев представляет: Диалог поколений»



Москва

Экологическая акция «Вода России» прошла в Воскресенске

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net