Украина президенти мамлакат бош прокуратурасида тергов қилинди…
Куни кеча Украина президенти Петр Порошенкони мамлакат бош прокуратурасига терговга чақиришди. У 2014 йилги Евромайдонда ҳалок бўлганлар, ўша пайтда содир этилган жиноятлар мавзусида терговчининг саволларига жавоб берди. Бош прокуратура вакили Сергей Горбатюкнинг гапига қараганда, тергов узоқ вақт давом этмаган. Аммо бу жараён тафсилотлари ҳозирча сир тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Порошенкони шу йил 7 май куни терговга чақиришганди. Аммо у давлат ишларини рўкач қилиб прокуратурага бормади. Ўшанда Горбатюк айтгандики, агар яна Порошенко терговга боришдан бош тортса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари куч ишлатишга мажбур бўлишади.