Америкалик муҳандис робот полициячини ихтиро қилди…
Америкадаги «SRI International» нотижорат илмий тадқиқот институти муҳандиси робот полициячи турини яратди. У полиция машинасининг тепа қисмига — ҳайдовчи тарафдаги ён ойна устига ўрнатилади. Автомобил ҳужжат текшириш учун тўхтатилгач, робот автомат тарзда махсус тутқич ёрдамида пастга тушади ва тўхтатилган автомобилга яқинлашиб боради. Ҳужжат текширишдан олдин ҳайдовчи фавқулодда қочиб қолмаслиги учун баллон тешишга мўлжалланган ўткир учли темирни машина остига йўналтиради. Кейин ҳайдовчидан ҳужжат кўрсатишни сўрайди. Ҳайдовчи ҳужжатларни роботга ўрнатилган махсус сканерга яқинлаштириб кўрикдан ўтади.
Ихтирочининг айтишича, бу башарти ҳайдовчи қуролланган жиноятчи бўлиб чиққан тақдирда полиция ҳаёти хавф остида қолишига ҳам барҳам беради.
Эслатиб ўтамиз, Америкада ҳар йил юздан ортиқ полициячи қуролланган ҳайдовчилар тарафидан ўлдириб кетилади.