Эпчил тўнғиз еттита арслонни доғда қолдирди (видео)
Жанубий Африканинг Крюгер миллий паркида эпчил тўнғиз еттита арслонни доғда қолдирди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри. Қуриб қолган дарё бўйида еттита асрлон гўё ўлжа пойлагандай аланг-жаланг қилиб туришарди. Шу дам ўзанга бир тўнғиз яқинлашади. У чанқоғини қондириш учун дарё лабига яқин келади. Тўнғиз хавфни сезгач, қочишга тушади ва ўзи томон югуриб келаётган арслонлар орасидан чаққонлик билан ўтиб кетди ва улардан қутулишга муяссар бўлди. Арслонлар эса “қўлларини ювиб, қўлтиқларига артишди”.