ГЕРМАНИЯДА ЎТА ХАВФЛИ МАНЬЯК ҚЎЛГА ОЛИНДИ…
Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия шаҳрида яшовчи 54 ёшли Михаэль Х. исмли маньяк полициячилар тарафидан қўлга олинди. Уни болалар, ўсмирлар ва аёлларни психотроп дорилар ёрдамида ҳимоясиз ҳолатга келтириб, кейин номусини поймол қилганликда айблашди. Маньяк ўзининг барча ифлосликларини видеотасмага туширишни ҳам унутмаган. Шаҳарда почтачи бўлиб ишлашидан фойдаланиб, кўплаб жиноятларга қўл уриб келган. Ачинарлиси, уни яқин атрофда икки боланинг меҳрибон отаси сифатида ҳурматлашган. Маньякнинг дастидан шу пайтгача 15 нафардан ортиқ бола, ўсмир ва аёл жабр кўрган экан. Полициячилар маньякнинг уйини тинтув қилиш жараёнида ҳажми 12 терабайтга тенг видеоматериал топишди. У жабрдийдалар билан аввал интернет орқали танишган. Кейин уйига таклиф қилган. Уёғига жабрдийдага катта дозада психотроп дориси бериб жирканч ишларини амалга оширган.
Яқинда маньяк устидан суд жараёни бошланади.