Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Май
2019

“СЎҚИР”… (20-қисм. Охири)

0

 

 

* * *

 

… Нилуфар болалигида «Телбанинг ишини Худо ўнглабди» деган мақолни кўп эшитганди. Сўнгги бир йил ичида шу мақол қанчалар тўғрилигига амин бўлди.

Қўллари чаққонлашгани, тикув машинасида ишлашни ўзлаштиргани, ёнига шогирд қизларнинг йиғилгани, бозордан ташқари шаҳар марказига алоҳида дўкон қурилгани Нилуфарни жуда бардамлаштирганди. У энди ҳеч нарсани ўйламас, сиқилмас, тушкунликка тушмас, кўзлари кўрмаслиги ҳам ёдидан кўтарилгандек эди. Шундай пайтлар бўлардики, куннинг қандай елдек учиб ўтганини пайқамай қоларди…

Адашмаса, ўша куни Якшанба эди. Саври кампир шом маҳали Нилуфарнинг шогирд қизларидан икки нафарини ёнига олиб паловга уннай бошлаганди.

Тўсатдан дарвоза қия очилиб Нортўхта ҳовлиққанча кириб келди. Унинг юзлари бўғриққан, кўз қарашлари бежо эди. Аммо лабларидаги табассум шундоқ сезилиб турарди.

Саври кампир барибир қўрқиб кетди. Пилдираганча бориб Нортўхтанинг йўлини тўсди.

— Ҳа-а, тағин нима бўлди, болам? — сўради хавотир аралаш. — Тинчликми?.. Нега безовтасан?

Нортўхта бу саволларга жавобан кулимсираб кампирнинг икки елкасидан тутди.

— Она, қўрқманг, тинчлик! — деди у эҳтиёт шарт атрофга аланглаб. — Ҳаммаси жойида… Нилуфар қани? Хонасидами?

— Ҳ-ҳа, хонасида, — жавоб қилди кампир ҳануз хавотирини сир тута олмай. — Нимайди? Юрагим қинидан чиқай деяпти, болам. Гапирсанг-чи!

— Кейин, — деди Нортўхта Нилуфарнинг хонаси томон қадам ташлаб. — Чиқай, кейин айтаман!..

 

* * *

 

Нортўхта аста эшикни очди-да, киришга шошилмай, тўрда тикув машинасида кийим тикаётган Нилуфарни кузатди. Хотини машинага анча кўникканди. Энди айтарли пайпасланиб, нималарнидир қидирмас, излайдиганлари ёнида бўлгани боис, сира иккиланмай гоҳ қайчига, гоҳ бошқа бир буюмга қўл чўзарди.

Эшик очилганини шовқин орасида ҳам эшитдими, бирдан тикишдан тўхтади.

— Ким? — сўради у эшик томон юзланиб. — Ойи, сизми?

— Менман, мен! — Нортўхта кулимсираган кўйи Нилуфарга яқин келиб қаршисига чўкди. — Хўш, чарчамадингми?

— Дўконни ёпдингизми? — саволга савол билан жавоб қайтарди Нилуфар. — Бунча эрта ёпмасангиз?

— Хотиринг жам бўлсин! Сотувчи ёлладим бугун. Жуда ақлли, фаросатли аёл экан. Таниш-билишлар тавсия қилишганди. Пича синаб кўргандим, маъқулдай туюлди…

— Шуни айтгани келдингизми? — норозиланди Нилуфар. — Бозордаги «точка»миздан хабардор бўлсангизам…

— Сенга зўр янгилигим бор, — деди Нортўхта тўлқинланиб. — Айтсам ўзингам қотасан.

— Вой, айтинг унда! — деди ҳовлиқиб Нилуфар. — Фақат чўзманг! Биласиз-ку, барибир айтмаганингизга қўймайман!..

Нортўхта чўнтагидан сигарет чиқариб тутатди-да, шошилмасдан сўз бошлади.

— Кўзларинг қайтадан кўришини хоҳлармидинг? — сўради хотинига синчковлик билан тикилиб. — Айт, жоним, дунёни қайта кўришни истайсанми?

— Эҳ, тағин эски гапни бошладингизми? Қўйинг, ҳозир бунақа гапларнинг мавриди эмас. Ишим бошимдан ошиб ётибди.

— Йўқ, айтишинг шарт. Саволимни жавобсиз қолдиролмайсан. Барибир айтасан.

— Айтганимдан нима фойда?

— Сен айт-чи!..

— Билиб туриб сўраяпсизми? Қайси сўқир банда дунёга қайта тик боқишни хоҳламас экан?

— Унда эшит. Мен бир танишим орқали чет элдан зўр дўхтир топдим. Уминан телефон орқалиям гаплашдим. Кўзингни операция ёрдамида очиш мумкин экан. Дўхтир сўз берди менга, тушунаяпсанми?!.

— Шунақа денг? — бўшашиб юзини терс бурди Нилуфар. — Мен бўлсам ишонмайман. Бу гапларингиз туя ҳаммомни орзу қилганиминан баравар.

— Бекорларни айтибсан! Худога шукр, пулимиз йўқ эмас, бор! Кел, шу имкониятдан фойдаланайлик! Ахир… — Нортўхта сўнгги гапни айтишга чоғланди-ю, негадир тутилиб қолди. Аммо айтди. — Мен бу кунни бир умр орзу қилганман!..

— Пуллардан кўнглингиз тўқ бўлсин, — деди Нилуфар қайсарланиб. — Сизга машина сотволишимиз керак ҳали.

— Керакмас машина! — беихтиёр бақириб берди Нортўхта. — Машина мингандан пиёда юрганим яхши. Сенга… Сенинг кўзларингга сарфласам дейман ўша пулларни!..

Нилуфар индамади. Эрининг сўнгги гапидан азбаройи таъсирланганиданми, тили сўзга айланмади. Нортўхтанинг кейинги гаплари қулоғига ҳам кирмади. У шу онларда ўзи сезмаган ҳолда орзулар уммонида сузар, дунёни очиқ кўзлар билан кўришни бутун вужуди билан хоҳлаётганди. Лекин бу хоҳишларини ошкор қилишга негадир қўрқарди.

 

* * *

 

Нилуфар қўрқувлар исканжасида тонгга қадар тўлғониб чиқди. Миясига турли хунук хаёллар ўрлаб, кўз юмишга қўймади. Энди у Нортўхтанинг сўнгги қарори ҳаётига ростакамига нуқта қўйиши муқаррарлигини қалбан ҳис этарди. Меҳр берган, ишонган ва суянган кишиси жарроҳлик операцияси баҳонасида уни боқий дунёга жўнатиши, шу йўл билан не машаққатларда жамғарган бойликларига эга чиқишини тасаввур этиб қаттиқ эзиларди. Ёруғ дунёда ҳақиқий муҳаббат ўрнини ёвузлик, шахсий манфаат аллақачон эгаллаб қўйганига куярди.

Умри жуда оз қолганини сезгани сайин машаққат ва ғурбатга йўғрилган яқин ўтмиши кўз олдидан ўтарди. Болалар уйида бирга катта бўлган дугоналари билан хаёлан тиллашар, видолашарди.

«Етимларнинг пешонасига азоб, алданиш, мушкулот ва итдай хорликда ўлиш ёзиларкан-да, — ўйлади Нилуфар эрта тонгда аста ўрнидан қўзғалиб соч турмагини тўғриларкан. — Мана, суянган тоғим, ишонган боғим мени алдаб ўлим сари етакламоқда. Шунинг ўрнига ўзимга аста шипшитса, пулларимни қўш қўллаб топширардим. Жарроҳнинг ажалга элтувчи столига ётқизиш шартмиди? Қизиқ, эркакларнинг ҳаммаси бир гўр экан. Олдинига ялтоқланиб ичингга кирволаркан-да, кейин билган қандини еркан. Унақа десам, Арслон мени қанча хўрламасин, калтаклаб, ит кунига солмасин, ўлдиришга сира бел боғламаганди. Ё тортиб олишга ҳеч вақом йўқлиги учун ўлдирмаганмикан? Ахир, ўшанда ростданам ҳеч нарсасиз етимгина бир қиз эдим… Майли, менга ўлим тиласалар, Худога солдим ҳаммаларини…

 

* * *

 

Тонг отиб, биргаликда нонушта қилишгач, Нилуфар Нортўхтани ичкари хонага судраклай бошлади.

— Кетишимдан олдин сизга айтиб қўядиган баъзи гапларим бор, — деди қовоқ уйиб. — Фақат йўқ деманг. Кейин пушаймон бўлиб юрманг!

Нортўхта Саври кампирга қараб кулимсиради-ю, эҳтиёткорлик билан Нилуфарни ўрнидан турғазди.

— Хўп, жоним, юрақол! Нима десанг, ҳаммасини бажо қиламан.

Эрининг бу гапи Нилуфарни баттар шубҳага ботирди. Юраги эзилиб, йиғламоқдан, дод солмоқдан бери бўлди. Ҳатто Нортўхтанинг товуши ёвуз душманники каби совуқ туюлиб кетди. Лекин кўнглидагини сездирмади. Нортўхтанинг етагида ётоққа кирди.

— Хўш, асалим, кетишдан олдин иккаламиз холи қоллишимизни хоҳладингми? — сўради Нортўхта мулойимлик билан. — Жуда ақллисан-да ўзингам! Эрингни ҳеч қачон унутиб қўймайсан. Уёқдаям барибир сени ёлғизлатиб қўймайман-ку, жиннивой!.. Қўрқавермагин-да энди!..

Нилуфар жавоб ўрнига ён киссасидан буклоғлик қоғозча чиқариб Нортўхтага узатди.

— Мана шуни олиб қўйинг, — деди юзини терс буриб. — Армонда қолиб кетманг тағин.

Нортўхта шоша-пиша қоғозга кўз югуртирган бўлди-да, беихтиёр қошлари чимирилиб, қоғозчани бурда-бурда қилиб ташлади ва дераза томон улоқтирди.

— Сен жинни бўпсан, — деди аламини аранг ичга ютиб. — Одамларга ишонмайдиган бўлибсан. Ахир, мен сени севаман! Қандай ҳаддинг сиғди мен ҳақимда ёмон хаёлга боришга?.. Майли, майли… Кечир, жоним, кечир!.. Йўл олдидан қизишим кетдим… Ҳали тузалиб олгин, ўшанда ҳақиқий башарамни кўрасан. Севишимга ўзинг амин бўласан.

— Энди бунинг сира аҳамияти йўқ, — деди Нилуфар. — Мана, ниятингизга етиш арафасидасиз. Фақат… Гоҳи-гоҳида бўлсин мениям эслаб туринг. Ҳақимга дуо қилинг. Марҳум, марҳумалар дуо-тиловатга ташна бўлишади. Руҳлар дуодан озиқ олади… Яхши-ёмон гапирган бўлсам, рози бўлиенг! Энди бошланг, тағин самолётга кечикмайлик!..

Нортўхта хотинига жавобан ҳеч нарса демади. Ҳозирги ҳолатида бирор сўз айтиш, овутиш, кўнглига йўл қидириш бефойдалигини англагани сабабли сукут сақлаш билан чекланди.

 

* * *

 

Орадан бир неча ўн кун ўтди. Нортўхта бугун Саври кампирни ҳам хориждаги меҳмонхонадан клиникага олиб келди. Чунки бугунги кун тарихда қолиши, Нортўхтанинг ҳаётига янги мазмун, қувонч ҳадя этиши мумкин.

У кампирни бир четга ўтқазиб қўйиб, нуқул йўлакнинг у бошидан бу бошига асабий бориб келар, Нилуфар ётқизилган палата тарафга бош буриб чарчамасди. Агар врачлар тақиқлаб қўймаганда, чопқиллаб киришга, суюклисини маҳкам қучоқлаб олишга тайёр эди.

Клиника йўлагида ҳануз сукунат ҳукм сурмоқда. Аҳён-аҳёнда қайсидир эшик очилади-ю, ҳамширалар чиқиб келишади-да, атрофга умидвор аланглаш билан овора бўлган Нортўхтага жилмайганча ўтиб кетишади. Бироқ Нортўхта уларга эътибор қилмайди. Қалби безовта. Қўрқув, ҳаяжон вужудини забтига олган. Миясига бўлар-бўлмас ўйлар оралаб титрашга, асабийлашишга мажбур этади. Айниқса, Нилуфарнинг сўнгги сўзлари ҳар ёдига тушганда адо бўлай дейди.

«Ишқилиб, шу операция баҳона ёримни мендан тортиб олмагин, Худойим! — хаёлан зорланади у. — Биз олис юртларга ўзингдан умид, яхшилик, шафқат сўраб келганмиз. Башарти бу ташрифимиз сенга мақбул келмаган бўлса, бизни ғазабингга олма, ёлвораман! Майли, яхшилик бахшида этишни истамасанг, Нилуфаримни сўқирлигича қолдиравер! Мен умримнинг охиригачаям уни парвариш қилиб, етаклаб чарчамайман. Фақат… Жонини ола кўрма! Мен усиз яшай олмайман. Нилуфаримсиз ҳеч кимман. У ёнимда бўлмаса, ҳаёт менга татимайди!..

Шу тобда Нилуфар ётган палата эшиги очилиб, ичкаридан бош врач ва яна икки ҳамшира чиқди.

Нортўхтанинг ҳаяжони минг чандон ортиб, уларнинг йўлига кўндаланг бўлди. Бир оғиз бўлса-да, ёқимли хабар айтишларига умид боғлади. Бахтга қарши бош врач қовоқлари осилган кўйи совуқ саломлашганча ўтиб кетди. Орқада келаётган ҳамширалардан бири эса Нортўхта ҳамда йиғламсираб турган Саври кампирнинг қаршисида тўхтаб уларга маъюс боқди.

— Хўш, нима гап? — сўради Нортўхта ҳамширадан сабр косаси тўлиб. — Умид борми? Хотиним қалай? Аҳволи яхшими? Нега индамайсиз? Гапирсангиз-чи!

Ҳалитдан бирор тайинли гап айта олмайман, — деди ҳамшира бўшашиб. — Хотинингиз ҳозир ухлаяпти. Укол таъсири кетса уйғонади. Ана ундан кейин бир-икки соат ўтказиб, кўзларидаги докани ечамиз.

— Дўхтир, умид қилсак бўладими?

— Акажон, тушунаман, — елка қисганча жавоб қилди ҳамшира. — Нилушканинг кўзлари очилиши учун озмунча пул сарфламагансиз. Аммо… Бизам сизга ўхшаган бандалармиз. Олдиндан фол очолмаймиз. Ажабмаски, мўъжиза юз берса…

— Олдинам бизга ўхшаган беморлар келишганми ўзи бу ерга? Кўзлари… Очилганми?..

— Бўлган шунақаси?.. Лекин… Бемор бу қувончни кўтара олмаган… Севинганидан юраги ёрилиб… Ҳалигидай…

— Тфу-тфу-тфу! — ичига туфлаб нари кетди Нортўхта. — Менинг хотиним кучли… Ҳа, кучли Нилуфарим…

— Айтганингиз келсин! Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади!

Нортўхта ҳамширанинг сўнгги сўзларини эшитмаган каби оёқ-қўлидан мадор кетгандек деворга суяниб олди. Саври кампир бўлса деразадан ташқарига ҳиссиз тикилган кўйи пиқиллаб йиғлай бошлади.

 

* * *

 

Ниҳоят ҳаяжонли лаҳзалар яқинлашди. Хуфтонга яқиин Саври кампир ва Нортўхтани палатага таклиф қилишди.

Нилуфар деразага яқин қўйилган каравотда чалқанча ётар, кўзлари қалин дока билан бйоланган эди. Нортўхта унга кўзи тушди дегунча каравот томон талпинди. Лекин бош врач тўхтатиб қолди. Бармоқ ишоралари ёрдамида вақтинча шошилмасликни тайинлади.

— Нилуфархон, ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз? — сўради бош врач каравотга яқин бориб. — Ҳеч қаерингиз оғримаяптими?

— Йўқ, оғримаяпти, — совуққонлик билан жавоб қилди Нилуфар. — Мен умрим бино бўлиб бунақанги оғриқларнинг кўпини кўрганман.

— Демак, ҳали оғриқлар пасанда бўлмабди-да! У ҳолда докани бир муддат ечмай турарканмиз.

— Йўқ, — энди безовта қимирлаб, сал бўлмаса ўрнидан туриб кетаёзди Нилуфар. — Ечиб ташланг докани! Мен тузукман. Ортиқ бундай ётолмайман. Нафасим қайтиб кетаяпти.

— Шунақами? — бош врач илкис ортга ўгирилди-да, Нортўхтани ёнига чорлади. — Жуда яхши, синглим! Албатта докани ечиб оламиз. Унгача яқинларингизминан пича сўзлашинг-чи! Улар овозингизни жудаям соғинишган.

Бош врач шундай деб Нортўхтани туртди.

Нортўхта ишорани дарров илғаб секин Нилуфарнинг тепасига борди ва мулойим шивирлади.

— Жоним, тузукмисан?

Нилуфар эрининг саволига жавобан ўнг қўлини олдинга чўзди.

— Мен ростданам тирикманми? — сўради у Нортўхтанинг кафтини маҳкам сиқиб. — Ё буларнинг ҳаммаси рўёми?

— Сен ёруғ дунёдасан! — деди Нортўхта қувончдан лаблари титраб. — Сенга айтгандим-ку! Сен бўлсанг, ишонмадинг. Мана, қара, яна биргамиз.

— Бас! — бош пилдираганча келиб Нортўхтани нари тортди. — Етар! Ҳали гаплашавериб зерикасизлар ҳам! Асосий ишга ўтайлик! Хў-ўш, синглим, энди сизга бир савол. Ҳозир докани ечиб олсак қўрқиб кетмайсизми? Бизнинг ишда ҳар хил воқеалар бўлган. Баъзи беморлар севинганидан юраги ёмон бўлиб ҳаммамизни қўрқитишган. Сиз ҳам…

— Асло! — деди Нилуфар беихтиёр кулимсираб. — Мен қувончниям, ташвишларниям бирдай қабул қиламан. Ҳадеганда ўзимни йўқотиб қўядиган одатим йўқ. Қолаверса, тепамда арслондай эрим турибди. Азизим, ойим ҳам шу ердами?

Саври кампир бу гапдан сал қурса додлагудек аҳволда шошиб Нилуфарнинг тепасига келди.

— Жоним болам, мен шу ердаман! Ёнингдаман! — деди кампир пулкиллаб. — Илойим бошинг тогшдан бўлсин, қизалоғим!

Бош врач бу суҳбатни ҳам кесиб, кампирни нари бошлади. Ўзи эса яна орқага қайтди.

— Синглим, — олдиндан тайинлади у Нилуфарга. — Дока ечиб олингандан кейин ҳам ўзим рухсат бермагунча кўзларингизни очмайсиз. Акс ҳолда шунча меҳнатларимиз бир пул бўлади. Хўпми?

— Тушундим! Фақат тезроқ еча қолинглар!

 

* * *

 

Палата чироғи ўчирилди. Деразадан оймоманинггина ойдин шуъласи ичкарига мўралади.

Ҳамширалар стол лампасини ёқиб нарироққа қўйишди-да, эҳтиёткорлик билан Нилуфарнинг кўзларидаги докани еча бошлашди.

Бу машғулот тахминан ўн дақиқача давом этди. Дока тўлиқ ечиб олингач, бош врач дарҳол лампани ўчирди-ю, қайтадан Нилуфарга тайинлади.

— Мен айтмагунча кўзингизни очманг! Жууда яхши… Хўш, дока ечилгандан кейин ўзингизни қандай ҳис этаяпсиз. Фақат ростини айтинг!

— Тепамда қора қузғунлар айланиб учаяпти, — деди Нилуфар титраб. — Улар менга ҳамла қилишмоқчи! Қўрқиб кетаяпман!

— Қўрқманг! Кўз очишга шошилманг! Қузғунларни хаёлан ҳайдаб солишга ҳаракат қилинг!.. Хўш, ҳайдадингизми? Иродам кучли дегандингиз-ку!.. Нима бўлди?..

— Даф бўлишди… Кетишди…

— Баракалла! Иш мана мундай бўпти! Ана энди аста-секинлик билан кўзларингизни очинг!

Нилуфар кўзларини очди.

Хўш, нимани кўраяпсиз? — сўради бош врач жилмайиб. — Бирор нимани кўра олаяпсизми?

— Сизни… Тепамда оқ халатли… М-мен… Кўраяпман, дўхтир, кўраяпман!.. Ана, ой шуъласи… Одамлар…

Нилуфар ётган ерида телбаларча сўзланар, аммо эски одатига кўра қўлларини олдинга чўзиб кимнидир қидирарди.

Бош врач қувонганларидан ёрилай деб турган Нортўхтани, Саври кампирни куч билан ҳовлиқмасликка ундарди. Ҳадеб қўл ишоралари билан уларни жим туришга мажбур этарди.

— Палата чироғини ёқмай турасизлар! — ҳамшираларга тайинлади бош врач. — Нилуфархон кўра олаяпти. Демак, меҳнатларимиз зое кетмабди. Энди бу синглим, яқинлари билан илк бор ой шуъласида юз кўришсин! Қани, ука, онахон, келинглар, ҳозирча НИлуфархонга туриш мумкин эмас. Ўзларинг келиб уни табрикланг! Қаранглар, Нилуфар синглимнинг кўзлари очилди, очилди!..

 

* * *

 

— Сиз… Жуфти ҳалолиммисиз? — сўради Нилуфар тепасидаги шеркелбат Нортўхтага ўтли боқиб. — Йўқ, индамангиз!.. Ҳидингиздан таниб бўлганман. Сиз… Ўшасиз… Менинг умр йўлдошимсиз… Ойижоним!.. Худойим, менинг шундай чиройли ойим бор экан!

— Қўйсанг-чи! — қўл силтади кампир йиғи аралаш кулимсираб. — Қари кампирнинг чиройи қай гўрга борарди?

Нилуфар икковларига бир неча дақиқа гоҳ жавдираб, гоҳ кулиб термилгач, беихтиёр йиғламсиради.

— Мени кечиринглар! — деди у. — Сизларни безовта қилиб қўйдим. Қийнаб юбордим. Тинчингизни ўғирладим. Кечиринглар мени!

— Бас! — унинг лабига бармоқ босди Нортўхта. — Борингга шукр, хотинжон! Кўз нурларинг ўзингга қайтганига шукр!

 

* * *

 

Ўн кундан сўнг уччовлари биргаликда қадрдон шаҳарга қайтишди. Нилуфарга ёруғ дунё худди мўъжизадек туюларди. Турфа хил одамлар, қуёшли осмон, маржондек тизилган юлдузлар, ранг-баранг машиналарга боқиб тўймасди. Айниқса, ёнидаги Нортўхтани бир қадам нари кетишга қўймас, Саври кампирни ҳадеганда қучиб болаларча эркаланар, шундай улкан бахт эканига амин бўлгани сайин қалби қувончга тўларди…

Уч-тўрт кун дам олишгач, Нортўхта Нилуфарни машинага ўтқазиб, дўконга олиб борди.

Дўконнинг ҳашамати, пештахталарга дид билан териб чиқилган маҳсулотлар, қўли қўлига тегмай савдо қилаётган сотувчи йигит-қизларни кўриб Нилуфар янада севинди.

Бир маҳал ун тўла қопларни орқалаб келаётган икки эркакни кўриб беихтиёр ҳушёр тортди. Олиндагиси жуда танишдек эди. Улар ўтиб кетгандан сўнг ўйлай-ўйлай, охири топди. Эркак бир пайтлар бирга яшаган, уйдан кетишга мажбур этган, ёш жонига жабр қилган Арслоннинг ўзгинаси экан…

Нилуфар титраб кетди. Юрагининг аллақаерида қўрқув ҳисси уйғониб, ортга тисланди. Ўзи сезмаган ҳолда дўкондан чиқиб кетмоқчи бўлди. Аммо дарров ўзини қўлга ола билди. Дўкон ўзига тегишлилиги, бу ернинг ягона эгаси ўзи экани ёдига тушиб дадиллашди.

Арслоннинг бу дўконга қандай келиб қолгани билан қизиқиб, Нортўхтани саволга тутди.

— Сиз опкелдингизми бу одамни? Нега?

— Ҳа энди… — негадир тутилиб жавоб қилди Нортўхта. — Нимайди? Танийсанми?

Нилуфар индамади. Шунчаки қошларини чимириб қисқа жавоб қилиб қўя қолди.

— Нимагадир башараси ёқмади шунинг.

— Э, бу иккаловини мардикор бозордан опкелгандим. Арзонгаровга ишлайвераркан. Шунча пул берасан демайди. Берганимни олиб қўяверади.

— Барибир ҳайданг! — деди қатъғийлик билан Нилуфар. — Улар менга ёқмади.

Шундай деди-ю, хаёлан қарғанди.

«Баттар бўлсин! Буни қайтар дунё деб қўйибди. Худога шукр, Худога ҳақ эканман. Кўз нуримни қайтиб берди. Манави ифлоснинг қай аҳволга тушганини ўз кўзларим билан кўрдим. Ўзингга шукр, Оллоҳим!

Шуларни ўйларкан, кутилмаганда Нортўхтанинг билагидан тутди.

— Кетдик! — деди у Нортўхтанинг елкасига бош қўйиб. — Борингизга беадад шукр! Энди бориб янги тикув фабрикасига лицензия олиш ҳаракатини қилайлик!

— Дарров-а? — кулиб юборди Нортўхта НИлуфарни қучиб. — Беш-ўн кун дам олсанг бўлмайдими?

— Йўқ, биз ҳали кўп ишлар қилишимиз керак. Юра қолинг, азизим! Олдин ўтовга борамиз. Қайнона-қайнотамдан хабар оламиз. Узр сўраб ялинамиз. Хизматларини қиламиз. Ана ундан кейин ўз ишимизни бошласак бўлади.

Улар қўлтиқлашганча ташқарига чиқиб машинага ўтиришди.

Нилуфарни яқин-орада сўқир ҳолда кўрганлар машина узоқлашиб кетган бўлса-да, ўзаро шивир-шивирдан тийилмас, Нилуфарнинг ҳаётида юз берган мўъжизага ҳануз ишонгилари келмай, қайта-қайта елка қисиб қўйиишарди.

(Тамом)

Олимжон ҲАЙИТ

 

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: Обрабатывающие предприятия Москвы увеличили производство почти на 18 процентов


Спорт в России и мире
Москва

«Кубок футбольных мам» прошел на стадионе «Москвич» в Лобне


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Даниил Медведев

Медведев сыграет с Бубликом в Мадриде 


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Зеленое царство – обзор новостроек рядом с «Лосиным островом»





Путин в России и мире
Москва

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге о развитии социально-экономического потенциала территорий России


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

В Минске одобрен проект соглашения о системе таможенного транзита ЕАЭС




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Булат Окуджава

В Австралии отметили столетие Булата Окуджавы



Москва

Туляки стали победителями этапа Кубка России по стрельбе из ружья

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net