А Серия. Роналду яна «Ювентус»ни мағлубиятдан сақлаб қолди
Италия чемпионатининг 35-турида «Ювентус» клуби «Торино» билан тўқнаш келди. Учрашувда ҳисоб меҳмонлар томонидан 18-дақиқада очилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса туринликлар форварди Криштиану Роналду боши билан гол уриб, жамоасини қаторасига иккинчи учрашувда мағлубиятдан қутқариб қолди. Роналду аввалги турда ҳам «Интер» дарвозасига гол уриб, «Ювентус»га дуранг тақдим этганди.
«Ювентус» – «Торино» 1:1
«Альянц» стадиони.
Голлар: 0:1 – 18 Лукич, 1:1 – 84 Роналду.
«Ювентус» – Шченсны, Жоау Канселу, Кьеллини, Бонуччи, Матюиди, Спинаццола, Пьянич, Куадрадо (Матеус Перейра, 78), Бернардески (Де Шильо, 85), Роналду, Кин.
«Торино» – Сиригу, де Сильвестри (Дзадза, 89), Нкулу, Бремер, Ансальди, Мейте, Лукич (Айна, 79), Беренгер (Базелли, 70), Ринкон, Иццо, Белотти.
Огоҳлантиришлар: Матюиди (34), Ринкон (49), Лукич (68), Бонуччи (71), Бернардески (82), Бремер (90).