Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШ Марказий қўмондонлигида Наврўзни нишонлади
Наврўз айёми муносабати билан АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлигида (Тампа шаҳри, Флорида штати) расмий вакил сифатида фаолият юритаётган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан хорижий ҳамкасбларига байрам тадбири ташкил этилди