Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Март
2019

АРТИСТ… (21-қисм)

0

 

 

* * *

 

 

Уларга ўтган ҳам, қайтган ҳам қараяпти. Нозима ноилож тўхтади-да, сумкачасидан майда бўлмаганлиги учун битта минг сўмлик олиб берди ва «Хайрият», деб энди юра бошлаганида исириқ кўтарган лўли хотин қаршисида пайдо бўлди. Исириғини унинг устидан айлантирди-ю, «Пул бер», дейиш ўрнига:

— Ибэ, шўринг қурибди-ку сангинанинг, — деди.

Нозима таққа тўхтади лўли хотинга тикилди.

— Ман санга айтсам, бошингга мусибат бор. Даф қилолмасам, ман ўлай, даф қилсам, сан манга раҳмат айт, қизгина, — деб чулдиради лўли хотин.

Нозима кетиш-кетмаслигини билмай анграйиб қолди. «Вой, шунақанги кетворган нарса келиб-келиб лўли хотин билан гаплашиб турибдими? Илинтирганга ўхшайди», деди кимдир. Бошқаси эса «Бунақалар фолбинлардан узоқлашмайди», дея кесатди. Нозима уларнинг гапини англамади. Чунки лўли хотин унинг қўлини ушлаб, кафтини очаётганди.

— Айтганим рост, манга пулинг керакмас, — деди лўли хотин.

— Майли, сал четроққа ўтайлик, — деди Нозима ўткинчилардан уялиб.

Чунки у, ҳақиқатан, қайғу исканжасида эди. Ўша қайғудан қутқараман, деган одамга бор-будини беришга тайёр эди.

Улар одам камроқ жойга ўтишди. Лўли хотин қизнинг кафтидаги чизиқларни кузатаркан: «Санга амал қилишгон. Амални кўролмайтигон қилгон. Манга яқинларинг кўринопти. Эринг бўлса, эрингникилар, бўлмаса, нонингни еганлар қилишгон», деди.

— Йўқ қилишнинг иложи борми? — деди Нозима соддалик билан.

— Бор. Аммо қўлим пул кўриши керак, опоси, пул, — дея жавоб қайтарди лўли хотин.

Нозима сумкачасидан бир даста пул олди ва энди орасидан тўрт-бештасини ажратиб олаётганида лўли хотин: «Йўқ, — деди, — ҳаммасини берасан. Бўлмаса, бу катта ишни қилмайман», деди. Нозима ноилож ҳаммасини берди. Шунда лўли хотин унга «Оғзингни оч», деди. Қиз оғзини очди. Бир маҳал лўли хотин унинг оғзига кўрсаткич бармоғини тиқиб юборса денг. Нозиманинг кўзи олайиб кетди. Бўйин томири бўртиб, ўқчиди. Оғзидан бир нима лўлининг кафтига тушди. Йўқ, бунисини аниқ билмайди. Чунки бу пайт ўпкаси томоғига тиқилгудек бўлиб ўқчиётганди. Кейин лўли хотин ловиядайгина қоп-қора нарсани кўрсатиб: «Бу жоду. Сангинага ичиришгон», деди-да, кейин хайр-маъзурни ҳам насия қилиб жўнаб қолди.

Нозима томоғини уқалаб ўрнидан турди. Қандайдир енгил тортгандай бўлди. Шундан кейин лўлининг гапига чиппа-чин ишонди-да, йўл томон кетди.

Таксига ўтиргач янги телефонга сим-картасини қўйиб кўрмоқчи бўлиб, сумкачасидан ўзининг телефонини қидирди. Аммо телефон йўқ эди.

— Нега? Нима гуноҳим учун?! — дея қиз бирдан ҳўнграб йиғлаб юборди.

Такси ҳайдовчиси шу заҳоти кўзгу орқали унга кўз ташлаб қўйди-да:

— Тинчликми, синглим, нима бўлди? — деб сўради.

— Телефонимни ўғирлашибди! — деди Нозима йиғлаш асносида.

— Вой, ярамаслар, вой, ҳайвонлар-эй! Сиздай қизнинг ҳам телефонини ўғирлашадими?! Ким олган бўлса ҳам, роса пасткаш экан. Қаерларга боргандингиз, кимлар билан гаплашгандингиз? Ўша жойга борсангиз, балки, топилиб қолар, — дея ҳайдовчи яна бир марта кўзгу орқали унга назар ташлади.

— Дўконга кирдим. Оддийгина телефон сотиб олдим. Кейин лўли хотин…

— Бўлди, ўша лўли олган. Бу лўлилар салгина имкон берсангиз, бор-будингизни шилиб олишади.

«Йўқ, — дерди Нозима ўзига ўзи, — лўли хотин олган бўлиши мумкин эмас. Тўғри, бўлмағур гаплар билан анча-мунча пулимдан айирди. Лекин телефонни олмаган у. Телефонни дўконда тинчитишган. Ўшанда ҳалиги иккита бола келиб тиқилганида кўнглим сезгандай бўлувди. Лекин мен аҳмоқ сумкачамга қарамадим, анави болаларга эътибор бермадим. Балки, сотувчи билан тили бирдир. Бориб сўраганим билан «Ҳа, фалончи билан фистончи сизга билдирмай сумкачангиздан телефонингизни ўғирлаб кетишди. Аввало, хурсанд бўлинг, пулларингизга тегишмабди», дейдими? Демайди. «Билмадим», деб бўйнини қисганча тураверади».

У қўлини шимининг чўнтагига тиқди. «Кўк»ларни у чўнтагида олиб юрарди. Ҳартугул, турган экан. Агар шуни ҳам ўғирлаб кетишганида борми…

— «Samsung» дўкони бор жойга олиб боринг, илтимос, — деди Нозима кўз ёшини дастрўмолига артиб.

— Сиз нима десангиз шу. Лекин сизнинг ўрнингизда бўлсам, лўлини ушлаб олиб обдан обориб-обкелардим, — дея ғўддайди ҳайдовчи. — Ҳар қалай, телефонингиз арзон бўлмаса керак.

— Лўлидан бир нима ундириб бўларканми? — дея хўрсиниб қўйди Нозима. — Майли, Худо йўлига садақа. Мен ўзи телефоним йўқолиб қолганидан қийналаётганим йўқ. Жуда кўп одамларнинг телефон рақамини хотирасига сақлаб қўйгандим. Ана шу рақамлар йўқолганига ичим ачияпти.

Нозима кўзойнагини олди. Дастрўмолчаси билан ёшини

артди. Шунда ҳайдовчи уни таниб қолди. Дарров машинасини четга ўтказиб тўхтатди ва Нозимага ўгирилиб қаради-да:

— Мен сизни умуман танимабман. Таниганимда… Орқага қайтамиз. Телефонингиз топилади. Мен топаман. Топиб беришмаса, ўша лўли хотинни… — дея шошилганча гапира бошлади.

— Сиз лўли хотин ўғирлаган, деб ўйлайсизми? Менимча, у ўғирламади. Дўконда ўғирлашди. Менинг ўша дўконга қайтиб бориш ниятим йўқ, — деди Нозима.

Қиз айни пайтда ҳайдовчининг ҳотамтойлигидан хурсанд бўлган бўлса, яна хавотирга ҳам тушди ва: «Бу менга телефонимни топиб бериш эвазига нима сўраркин?» деган хаёлга борди.

— Сиз мутлақо бормайсиз. Машинада ўтириб турасиз, менинг ўзим бориб ҳал қилиб келаман, — дея ҳайдовчи уловини

ортга бурди ва дарров тезликни оширди.

«Малика»га кўз очиб-юмгунча етишди. Ҳайдовчи машинани ичкарига ҳайдади. Нозима бирма-бир дўконларга тикилар, қайси бирига кириб савдо қилганини хотирасида тиклашга уринарди. Охири топди.

— Анавиниси, — дея қўли билан кўрсатди.

Ҳайдовчи машинани тўхтатди. Нозима томонга ўгирилиб, чап кўзини қисиб қўйди ҳамда эшикни очиб, пастга тушаркан:

— Олган телефонингизни менга беринг, — деди.

Ҳайдовчи новча, қориндор, сариқдан келган эди. Кўзлари бироз қисиқ эди. Яна ушлаган жойини ё узиб олар, ёки қўлини ўша жойда қолдирадиган ўжарлардан эди.

У дўконга кириб, тўғри телефон сотадиган йигитнинг ёнига бориб:

— Манавини сен сотдингми? — деди ўқрайиб.

Сотувчининг ранги бироз оқарди.

— Сизга ҳеч нарса сотмаганман, — дея киприкларини пирпиратди у ва шу билан қўрққанини сездириб қўйди.

— Менинг синглимга сотгансан! — деди ҳайдовчи овозини бир парда кўтариб. — Ўзи машинада қон бўлиб ўтирибди.

— Хўп, сотибман, бирон камчилиги бормикин?

— Йўқ! Лекин сенинг ҳамтовоқларинг ўзининг телефонини ўғирлашган!

— Нима девоссиз, ока?! Ўйлаб гапирвоссизми?! Қанақа ҳамтовоқ, қанақа телефон ўғирлаш?! Мани ким деб ўйлавоссиз?! — дея шериклари эшитиши учун овозини баландлатди сотувчи йигит.

— Яхшиликча шерикларингга айтиб, телефонни қайтар, йўқса, прокуратурадан одамлар келишади. Бошқа идорадагилар ҳам бир у ёқ-бу ёқларингдан хабар олиб кетишади. Сенлар бекордан-бекор фақат нақд пулга савдо қилаётганларингнинг ўзи хомим бор, хомим бор, деб турибди. Ундан кейин…

— Ҳов, билганингни қил, тушундингми?! — деди жони чиқиб кетган сотувчи.

— Бўлди, билганимни қиламан, — дея ҳайдовчи эндигина рақам тераётганида, дўконнинг музлаткич, телевизор сотадиган томонидан эллик ёшлар атрофидаги тепакал бир одам чиқиб келди-да, ҳайдовчининг билагидан тутди.

— Шошманг, оғайни, бу болалар сал ёшлик қилишибди, — деди ва сотувчига юзланди: — Элёр, мен сенинг каллангни олиб ташлайман. Мен сен ифлосга нима дегандим? Анави итваччаларинг қорасини ўчиришсин, деб неча ой олдин тайинлаганман?! Мараз! Шошмай тур, мен сенлар билан ҳали бошқача гаплашаман!

У яна ҳайдовчига қаради:

— Эшитдим ҳамма гапларингизни. Ҳозир бир дақиқада ҳамма нарса ҳал бўлади. Фақат, оғайни, сал секинроқ гапиринг. Ёнимга бориб айтганингизда ўзим буларнинг калласини олардим…

Тепакал киши сўзлаётган пайтда Элёр исмли сотувчи секин унинг қўлига Нозиманинг телефонини тутқазди. Тинмай гапираётган ақлли киши ҳайдовчини ташқарига бошлади-да:

— Адашмасам, мана шу бўлса керак, — деб яширинча ҳайдовчига телефонни берди, — бир жойига ҳам тегинилмаган. Шунчаки ўчириб қўйишган бўлса керак. Аслида, бир-иккита бола шу атрофда ўралашиб қолишганди, уларнинг ҳаммаси билан ўзим гаплашаман. Бизнинг номимиздан ҳам

синглимиздан узр сўраб қўясиз. Қачон бирон нима керак бўлиб қолса, бемалол келаверасиз.

«Қайтиб қорангни кўрсатма, демоқчисан, худди айтганингдай қиламан. Бу ёғидан хавотир олма», дея хаёлидан ўтказди ҳайдовчи ва дўкондор билан хайрлашиб, тез-тез юрганча машинаси томон кетди.

 

 

***

 

 

Нозиманинг икки кўзи ҳам у кириб кетган дўконда эди. Алданавериб, ҳамма нарсадан юрагини олдириб қўйганди. «Битта телефондан айрилганим камлик қилгандай, онахонга олганимни ҳам қўшқўллаб бериб юбордим-а, бунчалик содда бўлмасам… Шошма, унинг машинасида ўтирибман-ку, ҳар қалай, қочиб кетмас, ундан кейин телефон унақа қиммат эмас, шу арзимас матони деб пасткашликка бормас», дея ўйларди. Ҳайдовчининг дўкон ёнида ким биландир қўл бериб хайрлашганини кўргач эса «Нима бало, булар танишми? Жа илиқ хайрлашишяпти. Тили бир бўлса-а… Йўғ-а, жа-а унчаликмасдир. Таксини кўчадан ушлагандим-ку. Уфф, ишқилиб, ишни битирган бўлсин-да», деди.

Ҳайдовчи оғзи қулоғида машинага ўтирди. Телефонни бирдан бермасдан:

— Буларнинг жони қаердалигини яхши биламан. Озгина бураб юборсам, типирчилаб қолишади. Бу ёғини бопладик. Энди бу ердан эртароқ қуён бўлишимиз керак, — дея дарров машинани юрғазди.

Нозима ундан телефонини сўролмади. Қандайдир кўнгли бўлмади. Кейин эртароқ бу ердан қуён бўлишимиз керак деган гап ҳам уни ҳайиқтириб қўйганди. Назарида, тезроқ кетишмаса, бирон кўнгилсизлик бўладигандай эди. Яна худди ўғирлик қилганга ўхшарди. Эгаси келади. Ушлайди, милицияга топшириб юборади. Ёки сочларини биттама-битта юлади. Бошқалар эса расмга туширишади. Кейин интернетга жойлаштиришади: «Кўриб қўйинглар машҳур хонанданинг аҳволини! Шунақаларнинг қўшиқларини эшитиб, маза қилиб юрибмизми ҳали? Ҳали шу ўғри бизнинг тўйларимизни ғўддайиб ўтказяптими? Бунақаларнинг шармандасини чиқариб ташлаш керак!» Одам қўрққанида хаёлига нималар келмайди дейсиз. Нозима ўзига келиб улгургунча ҳайдовчи машинасини бозор ҳудудидан чиқариб кетганди.

У анча нарига боргач, машинасини тўхтатди-да, қўйнидан Нозиманинг телефонини чиқариб:.

— Мен сизни яхши танийман. Шунинг учун ёрдам қилдим. Бўлмаса, анави бўрилардан бирон нимани олишнинг ўзи бўлмайди. Тўғрисини айтсам, сотиб олдим. Икки юз «кўки»га, — деди ва телефонни узатди.

— Икки юз? — деди Нозима кипригини пирпиратиб.

— Ҳа, икки юз.

Ҳайдовчининг бир туки қилт этмасди. Нозима қўлини чўнтагига тиқди.

— Сиздан бошқа нарса сўрамайман. Меҳнатим ва сизга бўлган ҳурматимдан, лекин таксичилар жа майдалаб топишади…

— Хавотир олманг, — деди Нозима яна гап бошлаган ҳайдовчини сўзлашдан тўхтатиб, — мана, пулингиз.

У сўралган суммани берди ва сумкачасини кавлаб яна эллик минг олди-да, уни ҳам узатди.

— Узр, бу ёғига фақат йўл пули қолибди ўзимга, бўлмаса, кўпроқ берардим.

— Шарт эмасди. Айтдим-ку телефон учун берсангиз бўлди, деб. У ёғи холис хизмат.

Ҳайдовчи шундай деди. Бироқ эллик мингни қайтариб бермади. Бунинг ўрнига, машинасини энди ҳайдамоқчи бўлганида, Нозима:

— Мен тушиб қолай, озгина пиёда юрмоқчиман, — деди.

Ҳайдовчига айнан шу нарса керак эди. У эртароқ Нозимадан қутулиш чорасини қидираётганди. Чунки негадир ноқулай бўлиб кетаётганди-да. Йўқ, у қилган ишидан зиғирча ҳам афсусланмасди. Тезроқ хотинига қўнғироқ қилиб, кўрсатган каромати тўғрисида тўлиб-тошиб гапириб беришни истаётганди. Хотини икки ҳафтадирки, тўполон қилади. «Укамнинг тўйига ҳам ўн кун қолди. Лекин менинг бирорта ҳам киядиган кийимим йўқ. Сиздан кўра бойроқ одамга текканимда бунчалик шарманда бўлмасдим», дейди. Ҳайдовчининг пули йўқ эмас, бор. Ахир у ушлаган жойини узиб оладиганлар хилидан-ку. Лекин у пулларга тегингиси келмайди. Тахи бузилмасин учун… Мана, хотини ҳовлиқмаса ҳам бўларкан. Пул келаман деса, ҳеч гап эмас экан.

У дарров машинани четга ўтказиб тўхтатди. Нозима шоша-пиша тушди. Чуқур-чуқур нафас олди. Атрофга аланглади. «Менга нима бўляпти ўзи? Нега бунчалик омадсиз бўлиб қолдим?» — Нозима ҳаётга мутлақо кераксиз одамдай ҳис эта бошлади ўзини. Тўғри-да, нима кераги бор бунақанги дардисар ҳаётнинг? Ундан кўра, ўзини сувга ташласа, олам гулистон-ку. Сузишни билмайди. Дарров чўкиб кетади. Кўз очиб-юмгунча сув ютади уни. Нафаси бўғилади, шу билан руҳи осмонга учиб турибди-да.

Нозима одам нафас олмаса қандай бўлишини билиш учун ўпкасини тўлдириб ҳаво ютди-да, уни чиқармай ушлаб турди. Бошида унчалик ёмон эмасдай эди. Аммо кейин бирдан ғалати бўлиб кета бошлади. Чидолмади. Ўпкасидаги ҳавони чиқариб юборди. Янгисини ютди. «Қўй, бунақа ўлиб бўлмас экан, ёмон бўларкан», деди сўнг.

«Уйга бориб, озгина чўзилиб ётай, балки, шунда сал бўлса ҳам ўзимга келарман», дея хаёл қилди қизгина ва яна такси тўхтатиш учун зувиллаб ўтиб кетаётган машиналарга қўл кўтарди. Биттаси тўхтади. Нозима борадиган

жойини айтди-ю, орқа ўриндиққа ўтириб олди. Йўл-йўлакай янги ҳайдовчи ундан бир нималарни сўради. Бироқ у жавоб бермади. Ўтирган заҳоти кўзини юмиб олди. Шу билан «Хоним, айтган жойингизга етиб келдик», деганидан кейин очди. Машинадан тушаётиб ҳайдовчи сўраганидан минг сўм ортиқ берди.

— Нега кўп беряпсиз? — деди ҳайдовчи ҳайрон бўлиб.

— Билмадим, нимадир сабаб қарздор бўлиб қолишни истамайман. Ёки яна нимагадир тушиб қолмай, — дея жавоб қайтарди Нозима.

— Менга қаранг, ким бўлсангиз ҳам ўзингизга! Мен сизнинг садақангизга зор эмасман. Олифталикни бошқага қиласиз! — деди ҳайдовчи жаҳл билан ва минг сўмни қизга қайтаргач, машинасига газ берди.

«Ё одамларга, ё менга бир нима бўлган. Ундоқ қилсам ҳам ёқмайман, бундоқ қилсам ҳам!» — дея ўйларкан, Нозиманинг яна асаб томирлари тортишди ва шу ҳолида тез-тез юриб йўлакча томонга кетди. Ўриндиқда ўтирган учта ҳамсоясини кўрмади. Биттаси ўттиздан ошган бўлса, иккитаси қирқ ёшнинг нарисидаги хотинлар эди. Улар лаб буришди, бир-бирларига сирли қарашди. Нозима юқорига чиқиб кетиши билан «Ияги кўтарилиб қолибдими? Иккита қўшиқ айтиб қўшниларни менсимай кетибдими? Ўзи, асли, бунда одамгарчилик бўлмаган. Ғўддайгунча узунроқ кўйлак кийиб олсанг ўласанми?! Телевизорга сипогина бўлиб чиқади, бунинг юришини қаранглар! Насл-насаби паст, тарбия кўрмаган-да, яшамагур!» каби гаплар бўлди. Яхшиямки, уларнинг гапларини Нозима эшитмади. Эшитганида шундоқ ҳам қон бўлган юраги бўлак-бўлакларга бўлиниб кетиши ҳеч гап эмасди.

(давоми бор)

Нуриддин ИСМОИЛОВ

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: Москва взяла Гран-при премии «Умный город» за цифровизацию горхозяйства


Спорт в России и мире
Москва

В Москве завершился Кубок России по спортивному программированию


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Ига Свёнтек

Свёнтек: я чувствую, что с каждым годом получаю всё большую поддержку


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Huawei представила IDS на 26-м Всемирном энергетическом конгрессе





Путин в России и мире
Москва

Педагогов Калмыкии приглашают принять участие в Форуме классных руководителей


Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире
Москва

Дух разделения в Святой Руси, или Можно ли лишиться сана за отпевание Навального*



Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Владимир Высоцкий

Что Золотухин рассказывал про некрасивые тайны Таганки и почему Высоцкий его не простил



Москва

Светлана Петрова — «Лучший эксперт по управлению семейным капиталом» премии WOMAN AWARD 2024

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net