Тошкент шаҳар Халқаро аэропортида навбатдаги одам савдоси жиноятига барҳам берилди…
Республика ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, 14 март куни И. Каримов номидаги Тошкент шаҳар Халқаро аэропортида бухоролик Н. Ш. ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари тарафидан қўлга олинди. Бу аёл 21 ёшли Н. Ж. исмли қизни Дубайга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатаётган экан.
Кейинчалик маълум бўлдики, аёл Бирлашган Араб Амирликларида яшаб қўшмачилик билан шуғулланувчи Шаҳноза деганнинг буюртмасини бажараётган экан. Шаҳнозанинг ёрдамида Н. Ж. учун самолёт чиптаси сотиб олган. Дубайга етиб келгач, Н. Ж. биринчи навбатда 3500 доллар пул ишлаб топиб, Шаҳнозага топшириши лозим эди. Бу чипта ва йўл харажатлари ҳисобланаркан.
Ҳозирги пайтда ушбу факт юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.