Тошкент вилоятида бир аёлни икки боласи билан ўлдириб кетишди…
Мурдалар шу йил 17 март куни Тошкент вилояти Зангиота туманидан топилган. Аёл ҳам, икки боласи ҳам тана қисмига кўплаб жиддий жароҳатлар етказилиши оқибатида ўлим топган.
Жиноят содир этилган жойда далилий ашё сифатида «hard disc» қолдириб кетилибди. Кузатув камералари ва диск ёрдамида қотилнинг шахси аниқланди. У аёлнинг никоҳсиз эри бўлиб чиқди.
Ҳозирча қотиллик сабаблари номаълум. Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 97- модда, 2- қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни бошланган.