Колумбияда самолёт қулаб тушган. 12 киши қурбон бўлди…
Колумбия шимолида маҳаллий «LASER» компаниясига қарашли «DC-3» русумли самолёт қулаб тушган. Ерга тушгач, кучли ёнғин содир бўлди. Ўша пайт самолёт бортида 9 нафар йўловчи, икки учувчи ва бир нафар техник бор эди. Барчалари ҳалок бўлишди. Ҳозирги пайтда фожиа юз берган жойда мутахассислар иш олиб бормоқда. Фожиа сабаблари ўрганилмоқда.