Мбаппе нега фақат иккита ҳомий билан ишлайди ёхуд “реклама доскаси бўлишни истамайдиган” юлдуз
“ПСЖ” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе LʼEquipe нашрига берган интервьюсида нима сабабдан кўплаб ҳомийлик шартномалари билан шартнома имзоламаслигини маълум қилди.
– Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидан кейин Елисей майдонида икки қаватли автобусда жамоа билан саёҳат қилдингиз ва фотосуратга тушмаган ёки тушишни хоҳламаган оз сонли кишилардан бири эдингиз.
– Ҳа, мен хотиржам эдим. Мен фақат томоша қилдим. Умид қиламанки, мен Жаҳон кубогида яна иштирок этаман, аммо бундай тадбирлар ҳар куни содир бўлмаслигини ҳам яхши тушунаман.
Ёшга келсак, мен доимо болалар билан мулоқотдаман. Уларга бахтли эканимни айтаман ва мен унда яшамоқдаман. Смартфонимдаги видео эмас, балки ҳақиқий хотираларни сақлашни хоҳлардим. Чунки бу футбол тарихи ва ҳаётимнинг бир қисми.
– Сизда фақат иккита ҳомий бор: Nike ва Hublot брендлари. Нима учун фақат иккита?
– Реклама доскаси бўлишни истамайман. Аввало, мен ўз принцпларимга тўғри келадиган ҳамкорлар билан ишлашни хоҳлайман.
Иккинчидан, менинг исмим ҳурмат қилинишини истайман, мен уни ҳеч нарса билан боғлашни хоҳламайман. Бугун менда Nike ва Hublot билан битим бор. Мен бундан бахтиёрман. Иккита буюк компанияларнинг юзи эканимдан фахрланаман. Менда 70 та ҳомийга эҳтиёж йўқ, – дейди француз футболчиси.