Тошкент шаҳрида автобус ағдарилиб кетди. Икки киши жабр кўрди… (ВИДЕО)
Фожиа шу йил 6 март куни эрталаб Тошкент шаҳридаги Чорсу савдо маркази ёнида содир бўлди. Айтишларича, №27- йўналишдаги «ISUZU» русумли автобус ҳайдовчиси эътиборсизлик туфайли техника воситасини йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урган. Оқибатда автобус ағдарилиб кетан. Бунинг натижасида икки киши жароҳат олган. Автоҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.