Самарқанддаги раҳбар лавозимли шахс қўл остидаги хизматчиларни ҳақоратлаши туфайли жиддий огоҳлантирилди…
Самарқанд вилоятига қарашли Ургут туман пенсия жамғармаси раҳбари Азамат Ашуров яқинда ўтган йиғилиш жараёнида қўл остидаги хизматчиларнинг бир нечтасини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган. Ҳақорат шу қадар кучли бўлганки, тилга олишнинг ўзи уят. Ургут туман ҳокими ёрдамчисининг гапига қараганда, ҳозирда Азамат Ашуров раҳбарлик этикасини қўпол тарзда бузгани учун ҳокимият тарафидан жиддий огоҳлантирилди. Бу огоҳлантиришдан […]