Россия ҳарбий самолётларининг Ўзбекистонда парвоз қилишига рухсат берилди
Россия ҳарбий самолётлари бундан буён Ўзбекистон ҳудудида парвоз қилиши мумкин, айни пайтда Ўзбекистон ҳарбий самолётлари ҳам Россия ҳаво ҳудудидан фойдалана олади. Бунга рухсат берувчи ҳужжат 28 февраль куни Сенат томонидан маъқулланди.
Расмий маълумотда айтилишича, қабул қилинган ҳужжатга асосан ҳарбий самалётларнинг бошқа давлат ҳаво ҳудудидан учиб ўтиш жараёни соддалаштирилди. Бу эса рухсат олиш ва парвоз вақтининг камайишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий самолётларнинг икки давлат ҳаво ҳудудидан фойдаланиши тўғрисидаги ҳукуматлараро шартнома 2018 йилнинг 12 октябрида Тошкентда имзоланган эди.