АҚШ Усома бин Ладиннинг ўғли Ҳамза ҳақидаги маълумот учун 1 миллион доллар ваъда қилди
Қўшма Штатлар Ал-Қоида террор гуруҳининг ўлдирилган раҳбари Усома бин Ладиннинг ўғли Ҳамза қаерда экани тўғрисида маълумот берган шахсларга 1 миллион доллар мукофот пули ваъда қилди.
АҚШ Давлат департаментининг 28 февралда билдиришича, Ҳамза бин Ладин Ал-Қоиданинг амалдаги раҳбарларидан биридир.
“У Интернетда видео ва аудиомурожаат тарқатиб, ўз тарафдорларини Қўшма Штатларга ва унинг ғарбдаги иттифоқчиларига қарши ҳужум қилишга чақирмоқда. У АҚШ ҳарбийлари томонидан 2011 йилнинг май ойида ўлдирилган отаси учун қасос олиш мақсадида Қўшма Штатларга ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди”, дейилади Давлат департаменти баёнотида.
Ҳамза бин Ладин Покистонда, Афғонистонда, Сурияда ва Эронда қароргоҳларга эга экани тахмин қилинади.
БМТнинг 2018 йилдаги ҳисоботдида Ал-Қоида Ҳамза бин Ладинга ўхшаган янги авлод лидерларини олға сураётгани ва уларнинг ғояларини фаол тарғиб қилаётгани айтилган.