Ўзбекистон аёллар термаси бокс бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этади
15-24 ноябрь кунлари Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида ўтадиган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилди. Ўзбекистон терма жамоасининг Ҳиндистонга йўл олувчи таркиби қуйидагича: -48 кг – Г.Султоналиева; -51 кг – А.Якубова; -54 кг – Т.Раҳимова; -57 кг – Ё.Мирзаева; -60 кг – Р.Қодирова; -64 кг – М.Мейлиева; -69 кг – Ш.Юнусова; -75 кг – Э.Мейлиева; +81 кг – Г.Исматова. Бош мураббий – Л.Қўчқоров; Катта мураббий – К.Муталов; Мураббий – Б.Нурдинов. "IG Indoor Stadium" аренасида ўтказиладиган мусобақада жаҳоннинг 60 га яқин мамлакатидан 300 нафардан зиёд боксчи қатнашади.