Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг (фото)
Шу каби ҳолатлар юзасидан қонунбузарлар ушланиб, ҳозирда ички ишлар ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан мунтазам ўтказилаётган профилактика тадбирлари жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда
Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда барча маҳалла ва ташкилотларда ўтказилаётган учрашувларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда қонунбузарликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва қонун устуворлигини қарор топтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётган бўлса-да, фуқароларни алдаб фирибгарлик қилаётган шахслар ҳамон учрамоқда.
– Шу каби ҳолатлар юзасидан қонунбузарлар ушланиб, ҳозирда ички ишлар ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, – дейди Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Э.Хайруллаев – Айниқса, аҳолининг бу каби масалаларда тегишли ташкилотларга мурожаат қилмай, ўз билганича ҳаракат қилиши, ҳуқуқларидан тўғри фойдаланмаслиги туфайли фирибгарлар тузоғига осон тушиб қолмоқда.
Профилактика инспекторлари давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда жойларда аҳолининг қонунларни билиши ва ўрганишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу каби жиноятлар қандай оқибатларга олиб келаётгани ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилмоқда.