Умид Аҳмаджонов: "Спорт мактабларида ота-оналардан пул йиғиш масаласи бизнинг энг оғриқли нуқталаримиздан биридир, бу тизимни ўзгартиришимиз керак"
Бугун, 28 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг спортга оид фармон ва қарори ижросини жадаллаштириш, самарали ва сифатли ишлаши учун амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш борасида йиғилиш бўлиб ўтди.