ТОШКЕНТ – "Кондукторлар майда пулим йўқ, деган баҳона билан қайтим бермайди"
ТОШКЕНТ. "Жамоат транспорти кондукторлари доим майда пулим йўқ, деган баҳона билан қайтимни тўлиқ бермайди. Қайтим талаб қилсангиз, кимга айтсанг айтавер, дейди тап тортмасдан. Чиптачиларнинг айтишича, майда пулни улар учун биз йўловчилар олиб юришимиз керак экан. Кондукторларнинг қўпол муомаласи, маданиятсизлиги ҳақида гапирмай қўяқолай. Бизнингча, жамоат транспортида худди чет мамлакатлардаги каби кондукторсиз электрон тўлов тизимига ўтиш пайти келди".
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!