Тошкентда «Нексия» автомашинаси ёниб кетди (фото+видео)
0
Бугун, 13 март куни соат тахминан 20:25 ларда Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБдаги манбаларимиз хабар берди, деб ёзмоқда Хабар нашри.
Фото: «Xabar.uz»
Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманида жойлашган Ганга чорраҳасидаги кўприкка кираверишда иккита «Нексия» бир-бирини қувиб ўтишга уринган. Ишқаланиш оқибатида ёқилғи бакида ёнғин чиққан.
Фото: «Xabar.uz»
Ҳозирча ҳалокатда ҳеч ким жабрланмаган. Олов ўчирилган. Биринчи видеода номақбул сўзлар айтилгани боис овозсиз беришни лозим топдик.