Санитар тозалаш: ўзбекистонликлар энди бир марталик пакетлардан воз кечишади
Бу Давлатимиз раҳбарининг " Санитария тозалаш тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори лойиҳасида ҳам назарда тутилган.
2018 йилнинг икки ойи ичида шаҳар қаттиқ чиқиндиларини алоҳида йиғиш босқичма-босқич амалга оширилиб, 2018-2021 йилгача батафсил "йўл харитаси" жорий этилади. 2018 йилнинг 1 ноябригача эса Қаттиқ Чиқиндиларни бошқариш стратегиясининг миллий лойиҳаси тайёрланади..
Республикамизда бепул бир марталик полиетилен пакетлардан воз кечиш босқичма-босқич амалга оширилади. 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб, қалинлиги 15 микронгача бўлган пакетларнинг импорти ва ишлаб чиқариши тақиқланади. 2020 йилдан эса бир марталик пакетлардан фойдаланиш тақиқланади. Ҳужжатда кўрсатилишича , 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, полимер пакетларни бепул бериш, шу билан бирга уларнинг баҳосини сотилган товарнинг баҳосига қўшиш ҳам тақиқланади.