Саудия Арабистонида қор ёғди (видео)
0
Саудия Арабистони аҳолиси ва меҳмонлари ушбу мамлакатда камдан-кам ҳолларда содир бўладиган табиат ҳодисасидан ҳайратга тушишди – ушбу ўлкада ҳам қор ёғди, дея хабар бермоқда Даракчи нашри.
Мамлакатга совуқ келиши билан қум барханлари қор билан қопланди.
Саудия Арабистонининг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати минус учдан ҳам тушиб кетди.