Бизга нима бўлаяпти?! Келин ўз қайнотасини пичоқлади
0
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 28 февраль куни соат 14.00 ларда Гулистон маҳалласи Миришкор кўчаси 13-уйда яшовчи У.Халилова қайнотаси А.Каримқулов билан жанжаллашиб қолади.
Келишмовчилик шу даражага бориб етадики, келин қайнотасининг кўкрагига пичоқ уради.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, пичоқланган қайнота шифохонага етказилган. Келин ушланган.