Тожикистон Ислом уйғониш партияси етакчиси Интерпол қизил рўйхатидан чиқарилди
Тожикистон Ислом уйғониш партияси раиси Муҳиддин Кабирий 2 март куни Интерпол қидирув рўйхатидан чиқарилганини билдирди.
Партия матбуот котиби Маҳмуджон Фаизраҳмонов янгилкни олқишлар экан, Интерпол қарори ўз рақибларини жангари ва террорчи ўлароқ кўрсатишга уринаётган Душанбе ҳукумати учун орқа силжиш эканлигини таъкидлади.
Тожикистон ҳукумати кейинги пайтда Ислом уйғониш партияси аъзоларини жангарилар ва террорчилар ўлароқ таърифлаб келади. 2015 йилнинг кузида Бирлашган тожик мухолифатининг асосий ўзаги бўлган Ислом уйғониш партияси мамлакатда «қонундан ташқари», деб эълон қилинган эди.
Ислом уйғониш партияси 1990 йилдан 2015 йилгача Тожикистон ҳукуматининг таркибий қисми бўлган. Ўша йили парламент сайловларидан сўнг партия фаолияти тақиқланди,Тожикистон Олий суди ҳукми билан партия террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилди.