АРОСАТ… (70-қисм. Учинчи фасл)
* * * Кулбаи вайронамизга ярим тундан сўнг етиб келдик. Уччаламиз ҳам жуда-жуда чарчагандик. Айниқса, менинг бошим қаттиқ оғрир, ҳатто, бошимни ортиқча қимирлатишга қўрқардим. Мени ҳануз туғишган синглимнинг совуқ муносабатлари, кетар чоғимизда терс ўгирилганча уйига кириб кетгани қийнарди. Руҳан азоб тортардим. Сусаннанинг қаршисида мулзам бўлганим алам қиларди. Кийимларимни алмаштирардим-у, унга ер остидан қараб-қараб қўярдим. Сусаннанинг […]