Қўқон фожиаси
1989 йил 7 июнь куни шаҳар устида ҳарбий вертолётлар тез-тез айлана бошлади. Улар жуда паст учаётган эди. Ҳатто вертолёт учувчилари, унинг пулемётлари ҳам яққол кўриниб турарди. Улар тез-тез ўзидан тутун бурқситиб турган шарларни пастга ташларди.