Матонат ва жасорат мактаби
Сурхондарё вилоятида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армиямиз ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали, турли учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар юқори савияда ўтказилмоқда.