2018 йилда кўп қаватли уйларнинг атрофини ободонлаштириш учун қанча маблағ ажратилади?
2018 йилда кўп қаватли уйларнинг атрофини ободонлаштириш учун 94,3 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий веб-сайтида хабар қилинган. Мазкур маблағнинг 47,1 миллиард сўми Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг маҳаллий бюджети ҳисобидан, қолган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланади. […]