«Сизга ўхшаган олифта, ўзини осмондаги ой деб биладиганларни кўп кўрганман!»
Кумушнинг қовоғи солиқ, лаблари дўрдайиб, қошлари ҳам тобора чимирилишни бошлаган. У қаршисида турган аёл ва унинг ўғлига бошдан-оёқ қараб олди-да, бу ердан қочиб кетгиси келди. Онаси эса ҳадеб қизини ниқтаб қўяр, «Кулсанг-чи, бироз жилмайсанг-чи, бола билан яхши гаплаш, осмондан келаверма», дея насиҳат беришдан тўхтамасди. — Ассалому алайкум, яхши келдингларми? Қийналмай топдингизми бу ерни? Кумуш билан […]