Севги, муҳаббат… шариатда мумкинми?
Савол Севиш ва муҳаббат қўйиш шариатда ҳаром саналадими? Жавоб Муҳаббат исломда шарафланади ва унга чақирилади. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир» («Бақара» сураси, 165-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:«Аллоҳ таоло Қиёмат куни дейди: «Менинг […]