Ўзбекистондаги иккала шакар заводи ҳам тўхтади. Шакар тақчиллиги бошланиши мумкин
Хоразм ва Ангрендаги шакар заводлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб, ишчиларини ўз ҳисобидан таътилга жўнатди. Расмийларга кўра, ўзбек сўми девальвациясидан сўнг иккала завод ҳам фақат зарарига ишлаган ва ходимларига ойлик бера олмай қолган.