Францияда «Монако» ва ПСЖ ўйинидаги кучлар баҳоланди
Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги илк учрашувда ПСЖ сафарда «Монако»га қарши майдонга тушади. Кутилаётган тўқнашув олдидан Lequipe журналисти Жозе Барросо фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг таъкидлашича, парижликлар ўйинида барқарорлик доим ҳам кўринаверамайди: жамоа баъзан кўтарилиш, баъзан пасайиш даврларини бошдан кечиради. Шу боис «Монако»нинг ғалабаси қийин кўринса-да, мутлақо имконсиз эмас. Барросонинг фикрича, учрашув кутилганидан ҳам қизиқарлироқ кечиши мумкин.
«Монако» – «ПСЖ» баҳси бугун, 17 февраль куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Жавоб учрашуви эса келаси ҳафта Парижда бўлиб ўтади.
