Уваров Россия учун УЕФАдаги мумкин рақибни айтди
СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Уваров Россия ва Исроил терма жамоалари ўртасида учрашув ўтказилиши эҳтимолини тилга олди. Айни пайтда у Тел-Авивнинг «Маккаби» клуби ёшлар жамоасида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Уваровнинг фикрича, бу ўйин учун жиддий тўсиқлар йўқ. У Россия томони ташаббус кўрсатса, 2026 йилда Россия – Исроил баҳсини кўриш мумкинлигини Metaratings нашрига айтган.
Шунингдек, мутахассис Россия ва Исроил футбол федерациялари ўртасидаги алоқалар жуда яхши эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, санкциялар шароитида Россия терма жамоаси ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. Март ойидаги навбатдаги йиғин учун рақиблар ҳали расман эълон қилинмаган.
