Швейцария терма жамоаси ҳужумчисининг машинасини ўғирлашга уринишди
«Ренн» ва Швейцария терма жамоаси марказий ҳужумчиси Брел Эмболо ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Футболчининг автомобилини номаълум шахслар ўғирлаб кетишга урингани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Le Parisien маълумотига кўра, 7-февраль куни жиноятчилар Эмболонинг бир неча юз минг евроға баҳоланадиган машинасини олиб қочмоқчи бўлган, бироқ режа амалга ошмаган. Ҳужумчи полицияга тўрт кун аввал ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берганини билдирган.
Жорий мавсумда 28 ёшли Эмболо барча мусобақаларда 21 ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 2 та голли узатма бор.
