Дибала тиббий кўрикдан ўтди ва натижалар маълум бўлди
«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала тиббий кўрикдан ўтди. Текширув натижалари ижобий: футболчида жиддий жароҳат аниқланмади, дея хабар бермоқда Pazzidifanta. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентиналик футболчида фақат латерал капсула соҳасида енгил яллиғланиш қайд этилган. Шундан сўнг Дибала физиотерапия курсини бошлаб, индивидуал машғулотлар дастури бўйича ишламоқда.
32 ёшли футболчининг ҳолати ҳар куни назорат қилинади ва айнан қачон майдонга қайтиши бўйича қарор шу мониторинг асосида қабул қилинади.
2025/2026 йилги мавсумда Пауло Дибала 22 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ҳамда 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Ҳозирда «Рома» А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
