Леон Горецка «Бавария»дан кетиши мумкинлигини тан олди
«Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка Мюнхен клубини тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг айтишича, агар шароитлар мос келса, у клубда қолишни хоҳлайди. Горецка Мюнхенни ажойиб шаҳар деб атади ва бу ерда ўзини эркин ҳамда қулай ҳис қилишини таъкидлади.
Шу билан бирга, у трансфер эҳтимолини ҳам инкор этмади. Горецка фаолияти давомида чет элда ўйнаш ғояси унга қизиқарли туюлишини, аввал ҳам бундай вариантни икки марта кўриб чиққанини, бироқ онгли равишда рад этганини айтди. Унинг фикрича, хорижга йўл олиш шахсий ривожланиш учун ҳам муҳим қадам бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги хабарларда Горецка Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтиши мумкинлиги тилга олинмоқда. «Матрасчилар» уни «Тоттенхем»га кетган Конор Галлагерни алмаштириш вариантларидан бири сифатида кўрмоқда.
