Роналду «Ал-Наср» ғалабасидан сўнг мақсад ҳақида гапирди
Саудия Арабистони Про-лигасининг душанба кунги учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Таавун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан кейин Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа баёнот қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик юлдуз бу сафар гол ура олмади, бироқ жамоа натижасидан мамнунлигини яширмади. «Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ диққат!» — дея ёзди Роналду.
Ушбу ғалаба «Ал-Наср»га уч очко олиб келди ва жамоа турнир жадвалида иккинчи поғонага кўтарилди. Пешқадам «Ал-Ҳилол»дан ортда қолиш ҳозирча беш очкони ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Роналду 41 ёшни қарши олади. Ҳужумчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунгача мўлжалланган.
