Добавить новость
123ru.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Бу нарса кейинчалик Элдор Шомуродов қимматга тушиши мумкин...

0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилари — Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган «Истанбул Башакшеҳир» Нури Шахин қўл остида анча жонланди. Жамоа натижа жиҳатдан ҳам, ўйин услуби жиҳатдан ҳам ўзгариб, мухлисларга ишонч улашяпти: истанбулликларнинг мағлубиятсиз серияси олтита учрашувга етди.

Бу олтита баҳснинг бештасида ғалаба қўлга киритилди. Фақат чемпионлик учун жиддий курашаётган «Фенербаҳче» билан тўқнашувда «Башакшеҳир» ғалабага ета олмади — ўша ўйинда кучлар тенг келди. Аммо умумий фон бир нарсани кўрсатяпти: Нури Шахин келди — жамоа ўзини топа бошлади.

Бу муваффақиятда Элдор Шомуродовнинг ҳиссаси алоҳида кўринади. 19-турда «Истанбул Башакшеҳир» «Кайсериспор» меҳмони бўлиб, рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол жўнатди. Учрашувда Шомуродов жуда фаол ҳаракат қилди ва икки гол эпизодида ҳал қилувчи таъсир кўрсатди.

Аввало, биринчи ҳолатда Элдорнинг қаттиқ зарбасини дарвозабон қайтарди, аммо тўп ҳимоячи Рамазон Чивелекка тегиб, автогол сифатида ҳисобга кирди. Яъни, расмий протоколда автогол бўлса ҳам, эпизодни “яратган” футболчи — айнан Шомуродов эди.

Учинчи голда эса у яна бир бор ўзининг энг кучли қуролларидан бирини кўрсатди: ақлли ва аниқ пас. Нуну Да Кошта ўзбек ҳужумчисининг идеал узатмасидан кейин тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бундай пайтда ҳужумчига “гол эмас-ку” деб даъво қилиш қийин — чунки ўша пас бўлмаса, голнинг ўзи ҳам бўлмасди.

Лекин шу ўйиннинг бир оғриқли нуқтаси бор: Элдор ўзи бир неча бор аниқ зарба йўллаганига қарамай, гол уриш насиб этмади. Ва бу нарса кейинчалик қимматга тушиши мумкин. Чунки Шомуродов Туркия Суперлигаси тўпурарлиги учун асосий даъвогар ҳисобланяпти: у 19 та учрашувда 13 та гол билан яккапешқадам бўлиб турибди.

Бироқ тўпурарлик — “кечирмайдиган пойга”. Бу турда унинг энг яқин таъқибчиларидан бири Пол Онуачу гол уриб қўйди. Нигериялик легионер «Касимпаша» дарвозасини ишғол қилиб, лигадаги голларини 12 тага етказди ва «Трабзонспор»нинг ғалабасига ҳисса қўшиш билан бирга, Элдор билан орадаги фарқни минимал даражага туширди. Энди бир голлик масофа — бу деярли “кўз очиб юмгунча” дегани.

Учинчи ўринда кетаётган бразилиялик Талиска ҳам 11 гол билан турибди ва бу турда ҳисобини оширишга ҳаракат қилади. Унинг жамоаси «Фенербаҳче» ҳали 19-тур ўйинини ўтказмагани сабаб, тўпурарлар баҳсидаги манзара тезда ўзгариб кетиши эҳтимоли катта.

Қолаверса, кейинги ўринлардаги Мауро Икарди ҳамда Фелипе Аугусто бу сафар гол ура олмади ва уларнинг ҳисобида 9 тадан урилган гол бор. Демак, асосий босим ҳозирча биринчи учликда — айниқса, Элдор атрофида.

Энди энг қизиқ ва бироз аччиқ нуқтага келайлик. «Кайсериспор»га қарши баҳсда ҳисобни «Башакшеҳир»нинг германиялик легионери Деви Зельке пенальтидан урган гол билан очди. Ва тушунарсиз жиҳат шундаки, тўпурарлар пойгасида “олдинда кетиб бораётган” Шомуродовга 11 метрлик нуқтадан зарба бериш имкони берилмаяпти.

Бу биринчи марта эмас. «Трабзонспор» билан бўлган драматик тўқнашувда ҳам пенальтини Зельке тепган ва ҳисобни очганди. Ўша ўйинда Элдор ўйин давомида гол уриб, барибир ўзини кўрсатган. Аммо бу гал у гол уришдан кўра, вазият яратиш билан чекланди.

Тўпурарлар рақобатида ҳар бир голнинг баҳоси олтин. Шу маънода, «Башакшеҳир» Элдорни янада қўллаб-қувватлаб, пенальти масъулиятини унга топширса, бу жамоа учун ҳам, футболчи учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин. Элдор пенальти тепишни билади — буни кўпчилик яхши билади. Ҳужумчи учун эса гол урилмаган ҳар бир учрашув “йўқотилган имконият”га айланиши эҳтимоли юқори.

Хулоса битта: «Башакшеҳир»да серия бор, ўйин бор, руҳ бор. Энди Элдорнинг тўпурарликдаги устунлигини сақлаб қолиш учун майда деталлар ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Пенальти каби эпизодлар эса баъзан бутун мавсум тақдирини ўзгартириб юборади — айниқса тўпурарлар пойгасида.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net