Игор Дивеев Подолски ва Ўзил билан суратини кўрсатди
«Зенит» ҳимоячиси ва Россия терма жамоаси аъзоси Игор Дивеев ижтимоий тармоқларда архивдаги суратини улашди. Кадрда у 10 ёшлигида Германия терма жамоаси футболчилари билан бирга тушган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Суратда Лукас Подолски, Бастиан Швайнштайгер ва Месут Ўзил ҳам кўринади. Дивеев ўша пайтда футболчилар билан бирга майдонга чиқиш имконига эга бўлганини эслаб ўтди.
Унинг ёзишича, бу Россия терма жамоаси билан илк бор майдонга чиққан онлари бўлган: «Бу менинг терма жамоамиз билан биринчи майдонга чиқишим! Фақат Подолски, Швайнштайгер ва Ўзил компаниясида», — дея изоҳ қолдирди ҳимоячи.
Ушбу сурат 2010 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Россия — Германия учрашуви олдидан олинган. 2009 йил октябрида Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтган ўйинда Россия 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган, ягона голни Мирослав Клозе урган.
