«Бавария» Упамекано билан янги шартнома бўйича музокарани давом эттирмоқда
Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячи Дайо Упамекано билан янги шартнома юзасидан ҳали якуний келишувга эришгани йўқ. Бу ҳақда журналист Максимилиан Коҳ хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, томонлар асосан икки масалани муҳокама қилмоқда: келишувнинг амал қилиш муддати ҳамда шартномани муддатидан олдин бекор қилиш шартлари. Клуб ва футболчи Упамекано жамоада 2030 йилгача қоладими ёки 2031 йилгача — шу борада якуний қарорга келиши керак.
Шунингдек, шартномани муддатидан олдин бекор қилиш банди қачондан кучга кириши ҳам келишилмаяпти: футболчи 2027 йилдан бошлаб бўлишини истамоқда, клуб эса 2028 йил вариантини маъқул кўрмоқда.
Та’кидланишича, молиявий масалалар бўйича келишув деярли тайёр: йиллик 20 миллион евро маош ва шунча миқдордаги имзо бонуси аллақачон муҳокама қилинган. Музокараларда бир ойлик кечикиш бўлишига қарамай, Упамеканонинг клубда қолиш эҳтимоли юқори.
Жорий мавсумда 27 ёшли француз футболчи 24 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди, 1 та голли узатма берди ва 7 марта огоҳлантириш олди.
