Добавить новость
123ru.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Экспертлар Ҳусанов ва бошқа футболчиларнинг ўйинини қандай баҳолади?

0

Англия Лигаси кубоги (Карабао кубоги) ярим финалининг биринчи ўйинида “Манчестер Сити” сафарда “Ньюкасл”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, жавоб беллашуви олдидан ўзини анча эркин ҳис қиладиган натижага эришди. Шовқинли стадион, жисмонан бақувват рақиб ва босимга қарамай, “шаҳарликлар” вазиятни назоратда ушлаб, имкониятлардан унумли фойдаланди.

Меҳмонларнинг ғалабасини Райан Шерки ҳамда Антуан Семеньонинг биттадан голи таъминлади. Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоада энг барқарор кўринган ўйинчилардан бири бўлди.

Нуфузли манба — cityxtra.co.uk экспертлари баҳсдан кейин “Манчестер Сити” футболчиларининг ҳаракатларини баҳолади. Қуйида ўша рейтинглар ва қисқа изоҳлар:

“Манчестер Сити” футболчилари баҳолари

Жеймс Траффорд — 7,5
Турнирдаги энг ёрқин сейвлардан бирини амалга ошириб, Виссанинг бош билан йўллаган зарбасини тўсинга теккизиб қайтарди. Умуман олганда, катта босим бўлмади, лекин ўзи учун ишончли ўйин бўлди.

Матеус Нуньес — 5
Танаффус олдидан Гордонга қарши қўпол ҳаракати учун сариқ олди. Биринчи бўлимда анча ишончсиз кўринди, мавсумда яхши ўйинлари борлигини ҳисобга олсак, бу унга ярашмади.

Абдуқодир Ҳусанов — 7,5
Айрим эпизодларда тўп билан эҳтиёткорлик етмагандай туюлди, аммо ҳимояда жуда мустаҳкам ўйнади. Рубен Диаш ва Йошко Гвардиол йўқлиги сезилиб турган пайтда, ўзбекистонлик ҳимоячи жамоа мудофаасига катта ҳисса қўшди.

Макс Аллейн — 7,5
20 ёшига қарамасдан, асосий таркибда ўзини жуда хотиржам тутиб ўйнаяпти. Гвардиоланинг уни жамоада сақлаб қолиш истаги бежиз эмаслиги кўринди.

Натан Аке — 6,5
Чап қанот ҳимоясида яна тартибли ўйин кўрсатди. Сергак ҳаракат қилди, унинг бир узатмаси Траффордни ноқулай аҳволга солиб қўйиб, деярли автоголга сабаб бўлаёзди.

Нико О’Райли — 6
Жоэлинтонни тўпдан узоқлаштириш пайтида кераксиз сариқ олди. Шунга қарамай, марказда ўзини яхши кўрсатиб, универсаллигини намоён қилди.

Бернарду Силва — 7,5
Кўп фол ишлади, айрим хатолари ҳам бўлди. Бироқ барибир ақлли ва фойдали ўйин кўрсатиб, голли пас билан жамоага наф келтирди.

Фил Фоден — 6
Ҳимояга кўмаклашди, аммо ҳужумда одатдагидек таъсирчан бўлмади. Уни алмаштириш қарорини экспертлар тўғри деб баҳолади.

Антуан Семеньо — 8 (ўйиннинг энг яхши футболчиси)
Жисмоний тайёргарлиги ва ҳаракатчанлиги билан ажралиб турди. Ҳушёрлиги туфайли яна бир гол урди. Экспертлар фикрича, иккинчи голи ҳам ҳисобга олиниши мумкин эди.

Жереми Доку — 7
77-дақиқагача “Ньюкасл”га анча муаммо туғдирди. Чап қанотда жуда фаол ҳаракат қилиб, биринчи голга йўл очган эпизодда асосий рол ўйнади.

Эрлинг Холанд — 5,5
Аниқ голли имкониятлар кўп бўлмади. Унинг жисмоний кучи стандарт вазиятларда фойдали, аммо ҳозирча голлар жиҳатидан кутилган самара бермаяпти.

Захирадан тушганлар

Райан Айт-Нури — 7
Ўйин охирида рақиб босимига қарши тўғри ҳаракат қилди, жамоага хотиржамлик олиб кирди ва ҳал қилувчи голга ассист берди.

Райан Шерки — 7,5
Захирадан тушиб, жуда фаол кўринди. Қарши ҳужумларда қатнашиб, охирги дақиқаларда ҳал қилувчи голни урди.

Рико Льюис — 6
Ўнг қанотда Нуньесга нисбатан ишончлироқ вариант эканини кўрсатди. Қолган дақиқаларда барқарор ўйнади.

Родри — 6,5
Унинг майдонга тушиши “Сити”га жуда керак эди. Марказда назорат, хотиржамлик ва тўпни ушлаб туришни таъминлади.

Тижани Рейндерс — 6
Фоден ўрнига яхши қўшилди, фаол ҳаракатлари билан бош мураббийга таркиб танлашда “тотли бош оғриқ” қолдирди.

Умумий манзара шундай: “Сити” сафардаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан вазифанинг ярмини бажарди. Биз учун эса энг ёқимлиси — Ҳусановнинг 90 дақиқа давомида ишончли ўйини ва экспертлардан юқори баҳо олгани. Шу темпда давом этса, “шаҳарликлар” ҳимоясида “ўз одамимиз”нинг ўрни янада мустаҳкамланади.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net