Палладино жамоада мустаҳкам лойиҳа шаклланаётганини айтди
А Сериянинг 20-турида «Аталанта» «Торино»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу натижа Раффаэле Палладино учун клуб бошқарувида қўлга киритилган навбатдаги муҳим ғалабалардан бири бўлди: у Иван Юрич ўрнини эгаллаганидан бери жамоа Палладино қўл остида тўққизинчи марта зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис ўйин сифатидан мамнунлигини яширмади. «Биз ўсиб боряпмиз, бажарилаётган иш менга ёқмоқда. Ҳужумда футболчилар янада совуққон ва шафқатсизроқ бўлишини истайман. Бугун ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ҳаракат қилдик — бу тактик жиҳатдан тўғри олиб борилган учрашув бўлди», — дея Палладинонинг сўзларини calcioatalanta.it келтиради.
Ушбу ғалабадан сўнг «Аталанта» А Серия турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди.
