Собиқ РПЛ футболчиси «Атлетико» «Реал»га нисбатан кучлироқ деди
Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ўйин мазмуни бўйича «Реал»дан устун кўринди ва Испания Суперкубоги ярим финалида ғалабага кўпроқ муносиб эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бундай фикрни Москва вилоятининг «Химки» клубида тўп сурган собиқ футболчи Алексей Никитин билдирди. Унинг айтишича, Диего Симеоне мураббийлар дуэлида Хаби Алонсони ортда қолдирган.
«Атлетико» бу учрашувга яхшироқ тайёрланган. Симеоне «Реал» ҳимоясини ёриб ўтиш калитини топди — айниқса қанотлар орқали кўплаб вазиятлар яратилди. Ўйин бўйича «Атлетико» мағлубиятга лойиқ эмасди», — дея Никитиннинг сўзларини «Матч ТВ» келтиради.
Шунга қарамай, баҳс 2:1 ҳисобида «Реал» фойдасига якунланди. Энди мадридликлар турнир финалида «Барселона»га қарши майдонга тушади.
Каталонияликлар эса ярим финалда «Атлетик» (Бильбао)ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этганди.
