Карпин Сафонов ва мухлисларни Янги йил билан табриклади
Янги бахт, янги ютуқлар тилаймиз, ҳаммага энг-энг яхши тилакларимизни билдирамиз. 2026 йил 2025 йилдан яхшироқ бўлсин», — деди Карпин Россия терма жамоаси матбуот хизмати эълон қилган видеода.
Шунингдек, Валерий Карпин видеода у билан бирга анъанавий «Оливье» салатини тайёрлаган дарвозабон Матвей Сафоновни алоҳида табриклади. «2026 йил ўйин нуқтайи назаридан яхшироқ бўлсин ва майдонда ўтказадиган дақиқаларинг кўпроқ бўлсин», — деди Карпин.
Россия терма жамоаси навбатдаги йиғинни март ойининг охирида ўтказади.
