«Осасуна» «Атлетико» ҳимоячиси Хави Галан билан келишувга эришди
31 ёшли испаниялик футболчининг бозор қиймати 3,5 млн еврони ташкил этади. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2026 йил 30 июнда якунланади, шундан сўнг у эркин агентга айланади.
2025/2026 йилги мавсумда Галан барча мусобақаларда, жумладан Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам, 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди. Галан 2024 йил ёзида «Реал Сосьедад»дан «Атлетико»га ўтган, бироқ «матрасчилар» таркибида ўз ўрнини мустаҳкамлаб ололмади.
