«Рома» «Челси» ҳимоячиси Дисаси бўйича музокара олиб бормоқда
Журналист Николо Скира маълумотига кўра, яқинда 27 ёшли футболчи «Рома»га таклиф қилинган ва римликлар бунга қизиқиш билдирган. Ҳозирда томонлар музокара олиб бормоқда.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, Аксель Дисасининг нархи 15 млн еврoни ташкил этади. Жорий мавсумда у «Челси»нинг асосий таркибида бирор марта ҳам майдонга тушмаган.
«Рома» А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
